← Назад
Решение #2827578 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 37 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/17176-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
С.Умаралиевнинг раислигида, судьялар О.Садиков ва Ш.Абдухаликовдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг котиблигида,
Андижон вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг
қатнашувида, даъвогар вакили М.Топволдиев (2025 йил 16 декабрдаги
142-сонли ишончнома асосида), жавобгар хўжалик раҳбари М.Розилов,
вакиллар К.Акрамов (2025 йил 25 авгутдаги 2-2025/2-қ-сонли ишончнома
асосида),
Марғилон
шаҳар
ҳокимлиги
вакили
А.Хусанов
(2025 йил 11 августдаги 01-07/1859-сонли ишончнома асосида), Кадастр
агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси вакили П.Қучқаров
(2025 йил 11 августдаги 01-07//1859-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида Фарғона туман ҳокимлигининг “Бадриддин хожи ота” фермер
хўжалигига нисбатан 2021 йил 7 декабрда тузилган ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисида Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув
қарорига нисбатан Фарғона туман ҳокимлиги томонидан берилган апелляция
шикояти ва Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан келтирилган апелляция
протести асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда, видеоконференцалоқа
режимида суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона туман ҳокимлиги (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бадриддин хожи
ота” фермер хўжалиги (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 7 декабрдаги ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Марғилон шаҳар
ҳокимлиги, Фарғона вилоят электр тармоқлари корхонаси АЖ, Фарғона
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Фарғона
сув таъминоти” АЖ, “Дилбар ТТ” МЧЖ, мутахассис сифатида Кадастр
агентлиги Фарғона вилоят Марғилон бўлими ва Агроинспекция вилоят
бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни
назорат қилиш бўлими ҳодимлари жалб этилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан
тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати Фарғона
туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан
апелляция шикояти, Фарғона шаҳар прокурори томонидан апелляция
протести келтирилган.
Шикоят ва протестда жавобгарга тегишли ер майдонида белгиланган
тартибда боғзорлар ташкил этилмаганлиги, ер майдонидан мақсадсиз
ва самарасиз фойдаланганлиги, ер майдони қаровсиз қолдирилганлиги, ер
майдонида мулклар ва мевали дарахтлар экилмаганлиги, мутахассисларнинг
ўрганиш далолатномалари ҳамда судга тақдим этилган фото суратларда
хўжаликнинг боғ ташкил этмаганлиги аниқланганлиги, бироқ суд иш
ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги, далилларга нотўғри баҳо берганлиги,
2019 йилдан ҳозирга қадарли вақтда мевали дарахтлар экилмаганлиги,
Кадастр агентлиги Марғилон шаҳар бўлими томонидан “G gl r ” ахборот
тизими орқали 2019-2025 йиллар оралиғида олинган фото суратлар билан
ҳам хўжалик мажбуриятини бажармаганлиги аниқланганлиги, хўжалик
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (кейинги ўринда матнларда ЕК деб
юритилади) 36-моддаси иккинчи қисмининг 7, 9, 10-банларида белгиланган
қонунбузилиши ҳолатларини содир этганлиги, даъво тақдим этишда
ПФ-6243-сонли қарори, ПҚ-138-сонли қарор, ҳамда 22-сонли қарор билан
тасдиқланган низом талаблари асосида қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан
ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, суд 22-сонли қарор талабларига риоя
этилмаганлиги кўрсатилган бўлса-да даъво аризани кўрмасдан қолдириш
масаласини муҳокама этмасдан даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори
қабул
қилганлиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2023 йил 2 февралдаги Фарғона вилоятига ташрифида тасдиқланган йиғилиш
баёнига асосан Марғилон шаҳрида 35 гектар ер майдонида маънавиятмаърифат мажмуасини ташкил этиш белгиланганлигини, мажмуа учун
46,5 гектар ер майдони талаб этилишлиги, жавобгарнинг ер майдони ҳам
ушбу майдонга тўғри келишлиги, хўжалик ер майдони атрофида қурилиш
бошланганлиги боис канализация тармоғи ўтказилиб кўмиб юборилганлиги
важи ҳам асоссиз эканлиги, хўжалик ер майдонидан электр тармоқлари
корхонаси томонидан юқори кучланувчи тармоқларнинг тортиш ишлари
2024 йилнинг декабрь ойидан 2025 йилнинг апрель ойига қадар амалга
оширилганлиги, мазкур ҳолатда жавобгар боғ ташкил этмаганлиги
аниқланганлиги каби важлар баён этилиб, суднинг 2025 йил 10 октябрдаги
ҳал қилув қарорини бекор қилиб янги қарор қабул қилишни сўрашган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор протестда келитирилган
важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди низом талаблари
асосида иш юритилмаганлигини важ қилинган бўлса-да даъвони кўрмасдан
қолдириш ҳақида ажрим қабул қилмаганлигини, жавобгарга нисбатан
янгидан даъво ариза тақдим этиш ҳуқуқини чеклаганлигини билдириб,
апелляция шикояти ва протестни қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар хўжалик раҳбари ва унинг
вакили шикоятга нисбатан эътироз билдиришиб, даъвогар шартнома
шартларига мувофиқ иш юритиш учун шароит яратмаганлигини, ҳокимлик
буйруғига асосан ер майдонидаги мевали дарахтлар кесилганлигини, ер
майдони атрофида қурилиш ишлари бошланганлигини, ердан фойдаланиш
имкони бўлмаганлигини, боғни суғориш учун фойдаланилган ариқлар кўмиб
юборилганлигини, ер майдонидан Фарғона сити учун канализация
тармоқлари тортилганлигини, хўжалик ер майдонида арча дарахти ва бир
қисмида бино мавжудлигини, 2022 йилда ўрик ниҳоли экилганлиги
ва ҳукумат қарорида белгиланган боғ ораларига экин экиш топшириғи
асосида экинлар экилганлигини, ниҳолларни суғориш имкони мавжуд
эмаслиги сабабли нобуд бўлганлигини, даъвогар тақдим этган суратлар бир
даврни акс эттирганлигини, ҳар ойлик суратларни тақдим этмаганлигини,
атрофдаги хўжаликларга компенсация тўловларни амалга ошириш
чораларини кўрганлигини, бироқ хўжаликнинг ер майдони учун компенсация
тўловини амалга оширишмасдан ер ижара шартномасини бекор қилиш
юзасидан даъво тақдим этганлигини билдириб, ёзма фикрнома тақдим этиб,
апелляция шикояти ва протестни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастр агентлиги вакили тушунтириш
бериб, жавобгар ердан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати аниқланганлигини,
ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган Фарғона вилоят электр тармоқлари корхонаси АЖ,
Фарғона туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
“Фарғона сув таъминоти” АЖ, “Дилбар ТТ” МЧЖ ва Агроинспекция вилоят
бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни
назорат қилиш бўлими вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати юқоридагиларга ишни унинг вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят ва протест важларини
муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра, апелляция шикояти ва протестини қаноатлантирмасдан, биринчи
инстанция суднинг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Фарғона туман ҳокимининг 2019 йил 18 февраль кунги
№906-сонли қарори билан жавобгарга 6,03 га ер майдони боғдорчилик
йўналишида фойдаланиш ажратиб берилган бўлиб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 7 декабрь куни “Фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси тузилган
ва R-F R 00788949-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жавобгарга ижарада фойдаланиш учун берилган ер майдонларидан
фойдаланиш ҳолати, боғдорчилик йўналиши бўйича амалга оширилган
ишлар мониторинг қилиш мақсадида Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Кадастр
агенлиги Марғилон шаҳар бўлими, Марғилон шаҳар қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Марғилон шаҳар
филиали мутахассислари иштирокида ўрганиш ўтказилган бўлиб, унда
жавобгар ер майдонидан самарасиз фойдаланаётганлиги ва қаровсиз ҳолатга
келтирилганлиги,
ер
майдонида
боғдорчилик
фаолияти
билан
шуғулланмаётганлиги, 3 йил муқаддам ўзига тегишли мевали дарахтларни
кесиб олинганлиги, бошқа дарахт кўчатлари экилмаганлиги, ер майдонида
мулклар (бино иншоатлар ва бошқалар) мавжуд эмаслиги ҳамда бўш ҳолда
турганлиги аниқланиб 2025 йил 13 майда далолатнома тузилган.
Далолатнома тузишда жавобгар вакили иштирок этмаган ёки жавобгар
томонидан далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлиги юзасидан
далолатнома тузилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер
хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўранда матнларда Низом деб юритилади)нинг
13-бандига кўра ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонунчиликда белгиланган
тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими)
томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суд қарорига
биноан амалга оширилади.
Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 20-бандида,
томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида икинчи
томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган мўлжалланаётган
бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши
белгиланган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 23 майда 331/01-16/1-сонли
01/22-111-сонли
ҳамда
Марғилон
шаҳар
ҳокимлиги
томонидан
2025 йил 13 майда 01-07/84-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги ижара шартномасини ихтиёрий бекор қилишни таклиф
қилган ҳолда таклиф хати юборилган.
Жавобгар даъвогарнинг ер ижара шартномасини ихтиёрий бекор
қилиш ҳақидаги таклиф хатига нисбатан 2025 йил 30 май кунги
Х-1-Ж-сонли рад жавоби тақдим этилган.
ЕК 36-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 9-бандларига асосан бутун
ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда; қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи,
шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара
ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 февралдаги
Фарғона вилоятига ташкирифида тасдиқланган 6-сон топшириқлар йиғилиш
баёнининг 37-бандида, Марғилон шаҳрининг ижтимоий иқтисодий
ривожлантириш, Марғилон шаҳар, Янги ҳаёт кўчаси ҳудудидаги 35 гектар ер
майдонида маънавият маърифат мажмуасини ташкил этиш белгиланган
бўлиб, мазкур топшириққа асосан ишлаб чиқилган режага асосан биноларни
жойлаштириш учун 46,5 гектар ер майдони талаб этилган ҳамда лойиҳа
режаси ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳани ижросини таъминлаш учун
жавобгар фойдаланувидаги ер майдонларига ҳам тўғри келган бўлиб, мазкур
ер майдонида ҳунармандлар уйи, савдо мажмуаси ва карвонсарой биноиншоотлари қурилиши режалаштирилган.
Масъул шахслар томонидан тузилган далолатномада жавобгар ер
майдонидан самарасиз фойдаланаётганлиги ва қаровсиз ҳолатга
келтирилганлиги,
ер
майдонида
боғдорчилик
фаолияти
билан
шуғулланмаётганлиги, 3 йил муқаддам ўзига тегишли мевали дарахтларни
кесиб олинганлиги, бошқа дарахт кўчатлари экилмаганлиги, ер майдонида
мулклар (бино иншоатлар ва бошқалар) мавжуд эмаслиги аниқланганлиги
қайд этилган бўлса-да, тарафлар ўртасида шартнома 2021 йил 7 декабрь куни
тузилган бўлиб, даъвогар тақдим этган “G gl r ” ахборот тизими орқали
олинган фото тасвирларда 2022 йилда жавобгарга тегишли ер майдонига
туташ ҳудудларга кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилганлиги акс
эттирилган ва мазкур ҳудудда кенг кўламли комуникация тармоқлари
ишлари бажарилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар ер майдонида “Бурхониддин Марғиноний”
мажмуаси барпо этилиши, ер майдонида боғ барпо этиш имкони мавжуд
эмаслиги, ер майдонида қурилиш ишлари режалаштирилганлигини, ташкил
этилган боғнинг суғориш тизими йўқ қилинган.
Даъвогар 2023 йилда Фарғона туманлараро иқтисодий судига тарафлар
ўртасида тузилган ер ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
тақдим этилган бўлиб, мазкур даъво асосида мажмуа қурилиши ишлари
бошланганлиги, жавобгар ер майдонидан самарасиз фойдаланаётганлиги
асоси келтирилган. Суднинг 2024 йил 22 январь кунги ҳал қилув қарори
билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар ер майдонини давлат эҳтиёжлари учун олиб
қўйилиши муносабати билан жавобгар билан ўзаро келишувга асосан
ҳисобланган зарар миқдори қопланган ҳолда ер майдонини иҳтиёрий бекор
қилиш чораси кўрилмаган.
Даъвогар ижара шартномасида келишилган ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги, ер майдони мажмуа қурилиши учун режалаштирилганлиги,
ён тарафда қурилиш ишлари амалга оширилганлиги, белгиланган
мақсадларда фойдаланиш шароити мавжуд эмаслиги сабабли мажбуриятнинг
бажариш имкони мавжуд ҳисобланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ЕКнинг 37-моддасига биноан, жисмоний ва юридик шахсларга
тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий
эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки
ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг
қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш
қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Даъвогар ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 222-сон билан қарори билан
тасдиқланган низом талаблари асосида ер тоифасини ўзгартириш юзасидан
қилинган мурожаати ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига олинмаганлиги
сабабли ижобий ҳал этилмай қолинган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни даъво
талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти ва прокурорнинг
апелляция протестида келтириган важлари билан қуйидаги асосларга кўра
келишмайди.
Жавобгарнинг ер майдонидан мақсадли фойдаланиш имкони мавжуд
бўлмаган ва унга ҳудудда боғ ташкил этиш шароити мавжуд бўлмаган.
Ер майдони ён қисмларида кенг кўламли қурилиш ишлари амалга
оширилганлиги сабабли жавобгарнинг боғ ташкил этиш имкони мавжуд
бўлмаган.
2019 йилда мевали дарахтлар кесиб юборилганлиги қайд этилган
бўлса-да, тарафлар ўртасида шартнома 2021 йил 7 декабрда тузилган.
2022 йилдан қурилиш ишлари бошланган.
Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд
харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўз зиммасида
қолдиришни, апелляция инстанцияси учун даъвогардан Республика
бюджетига 2 060 000 сўм давлат божи, Олий суд депозит хисобрақамига
103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда
иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Фарғона туман ҳокимлигининг апелляция шикояти ва Фарғона шаҳар
прокурорининг апелляция протести қаноатлантирилмасин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрь кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати
Фарғона туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Фарғона туман ҳокимлиги ҳисобидан:
- Республика бюджетига 2 060 000 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат
ичида Фарғона вилоят судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши
мумкин.
Раислик этувчи:
С. Умаралиев
ҳайъат аъзолари:
О. Садиков
Ш. Абдухаликов