← Назад
Решение #2827581 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2501/10558-сонли иқтисодий иш
РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Риштон тумани
2025 йил 29 декабрь
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар **********нинг "**********" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб,
жавобгар – **********" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
"**********" фермер хўжалиги фойдасига 659 990 317 сўм асосий қарз,
19 139 710 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
**********нинг "**********" фермер хўжалиги (кейинги матнларда
кенгаш-деб юритилади) Риштон туманлараро иқтисодий судига "**********"
фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар-деб юритилади) манфаатини
кўзлаб, даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – **********"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан даъвогар фойдасига 659 990 317 сўм асосий қарз, 19 139 710 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида кенгаш ва даъвогар қонунда
белгиланган тартида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили
иштирокини таъминламади. Суд ажрими кенгашга ва даъвогарга ҳамда почта
орқали етказилган бўлиб, бу почта хабарномаси билан тасдиқланади.
Жавобгар суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисидаги хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, қуйидаги асосларга кўра ишни кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми, олтинчи бандига мувофиқ,
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, кенгаш ва даъвогар вакили дастлабки суд
мажлисига келмаганлигини, судга ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаганлигини инобатга олиб, мазкур даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъво аризаси кенгаш томонидан тақдим этилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи
қисми ўн саккизинчи банди ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд
харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” қарорининг 17-бандига асосан
кенгаш давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга асосан суд, кенгаш томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъво аризаси кенгаш
томонидан судга тақдим этилганлигини инобатга олиб, даъво суммасига
нисбатан ҳисобланган 13 582 600,54 сўм давлат божини ундирмасликни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
*********нинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво аризаси тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати
********** зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев