← Назад
Решение #2827585 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 29 декабрь
4-1505-2502/10267-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
“OLTIARIQ G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар - “SHERZODBEK KO'RKA DALASI” фермер хўжалиги ҳисобидан
32 305 201 сўм асосий қарз, 16 152 600 сўм пеня, 49 044 420 сўм жарима ва суд
харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан,
даъвогар вакиллари Ф.Абдувалиев (2025 йил 1 декабрь кунидаги 85-сонли
ишончнома асосида), О.Набиев (2025 йил 1 декабрь кунидаги 83-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга “OLTIARIQ
G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“SHERZODBEK KO'RKA DALASI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 32 305 201 сўм асосий қарз, 16 152 600 сўм
пеня, 49 044 420 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар вакили Ф.Абдувалиев ва О.Набиевлар суд мажлисида даъво
аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрадилар.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок этган
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
9 сентябрь куни 95-сонли, 2023 йил 1 март куни 115-сонли ва 2023 йил 25
сентябрь куни 41-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномалари имзоланган, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга
бошоқли дон етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш
маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаши, жавобгар эса ўзига
тегишли бўлган ер майдонларида бошоқли дон етиштириб, ҳосилини даъвогарга
топшириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан бошоқли дон
етиштириш учун агротехник тадбирларни ўтказиш учун зарур бўлган
маҳсулотларни етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган
бошоқли дон қиймати билан даъвогар томонидан аванс тариқасида сарфланган
маблағлар қиймати, шу билан бирга тарафлар ўртасида тузилган бошқа
шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилинганида, жавобгарнинг даъвогар
олдида 32 305 201 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни тўлаб қўйиш
ҳақидаги юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 32 305 201 сўм асосий қарз, 16 152 600 сўм пеня,
49 044 420 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
14-моддаси биринчи қисмига кўра, хўжалик шартномаси шартнома шартларига
ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ
бажарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг
234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо фьючерс шартномаларида
белгиланган мажбуриятларни бажариш юзасидан вужудга келган.
Суд, даъвогар вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган
ҳужжатларга ва суд мажлисида берган тушунтиришларига ҳуқуқий баҳо бериб,
шу билан бирга даъвогар вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган
тарафлар ўртасида 2025 йил 1 декабрь куни тасдиқланган солиштирма
далолатномага асосан даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 32 305 201 сўм асосий
қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади) 32-моддасига асосан 16 152 600 сўм пеня суммасини
ундиришни сўраган.
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.2-бандига кўра,
“Тайёрловчи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра
жавобгарга нисбатан 16 152 600 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш
ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу
боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
(бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шарт”-деб тушунтириш берилган.
Мазкур Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан дебиторлик
қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги оқибатида
пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини назарда тутган ҳолда,
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 16 152 600 сўм
миқдоридаги пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани 5 000 000 сўмга
камайтиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 49 044 420
сўм жарима ундиришни сўраган.
Пленум қарорининг 3-бандига кўра, агар шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида
тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина
бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан ўз мажбуриятларини
бажармаганлиги учун пеня ундириш талаби қисман қаноатлантирилганлиги
боис, даъво аризасининг жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 32 305 201 сўм
асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ҳамда республика
бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 950 044,42 сўм миқдорида давлат
божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 333, 437-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SHERZODBEK KO'RKA
DALASI” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “OLTIARIQ G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 32 305 201 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “SHERZODBEK KO'RKA
DALASI” фермер хўжалиги
ҳисобидан республика бюджетига 1 950 044,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов