Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2263 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8253d513-4cdd-403f-81a2-26c1f75ea479 Claim ID PDF Hash 9172037d091d5cdc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 129-моддаси нинг 129 law
ИПКнинг 129-моддаси ИПКнинг 129 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
Чунки ИПКнинг 116-моддаси Чунки ИПК 116 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2263-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 2025 йил 29 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Асқаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, аризачи вакили Ф.Солиев (2025 йил 3 март кунги 40-02/33-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”и қарздор “R n sif t gr nd” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи “Ўзсаноатқурилишбанк” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “R n sif t gr nd” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2526/79231-сонли иши бўйича кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 19 август кунги ҳукмига асосан гаровга қўйилган мулклар қонуний эгаси “Шукрона” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилганлиги, қарздор жамиятнинг бошқа мол-мулклари аниқланмаганлиги, қарздорлик ундириш бўйича натижа бўлмаганлиги сабабли ариза билан судга мурожаат қилганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси ҳақида қарздор жамиятнинг юридик манзилига ажрим юборилган, ажрим почта алоқа бўлими орқали 2025 йил 18 декабрь куни топширилган, суд мажлисига вакил келмаган, почта алоқа бўлимининг маълумотида юридик шахс кўрсатилган манзилда яшамаслигини маълум қилган. Шунингдек, аризага илова қилинган Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 19 август кунги ҳукмида қарздор жамият раҳбари Юсупов Иброхим Исмоилович ягона таъсисчи эканлиги ва 9 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилинганлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритлади)нинг 129-моддаси ва 170- моддасига асосан, ишни қарздор жамият вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 129-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, аризачи вакилининг фикрларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш очишни лозим деб ҳисоблади. Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 декабрда 118-сонли кредит шартномаси тузилган, мулкий кафил “Масъул тадбиркор” масъулияти чекланган жамияти тегишли бўлган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Баҳор МФЙ Мирзо Улуғбек кўчаси 122/5-уйда жойлашган бино-иншоатлар гаровга қўйилган. Мазкур бино-иншоатлар “Шукрона” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилигидаги мулк бўлганлиги, ушбу бино-иншоатларга тегишли бўлган хужжатларни сохталаштирган ҳолда “Масъул тадбиркор” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилганлиги ва банкдан кредит маблағларини ажратишга эришилганлиги маълум бўлди. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 19 август кунги ҳукмда, гаровга қўйилган юқоридаги мулклар қонуний эгаси “Шукрона” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин деб кўрсатилган. Қарздор аризачи олдидаги мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 19 август кунги ҳукмида қарздор жамият раҳбари Юсупов Иброхим Исмоилович ягона таъсисчи эканлиги ва 9 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилинганлиги сабабли аризачи қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Бундан кўринадики, қарздор ҳақиқатда уч ойдан ортиқ муддат давомида қарздорликни тўламасдан келган, аризачи олдида қарздорлигининг умумий қиймати 24 994 380 000 сўмни ташкил этмоқда. Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун асослар мавжуд. Зеро, ИПКнинг 211-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан 3-тоифали суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижонович тавсия этилган, А.Позиловга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 3-тоифали суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижоновични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 6 ой муддат ичида якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди. Суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Чунки ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмида, давлат божи иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 129, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Аризачининг ариза талаби қаноатлантирилсин. 2. “R n sif t gr nd” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсизлик деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Позилов Абдумуталиб Алижонович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: - қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат1 ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиш тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун); - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойда бир маротаба Андижон туманлараро иқтисодий судига оралиқ ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 6 ой муддат ичида тугатиш ишларини якунлаш ва якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. “R n sif t gr nd” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: “Ўзсаноатқурилишбанк” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати; Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Асқаров