Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10144 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый ЕЕЕЕЕЕЕЕ
Source ID 70c841e0-3a19-4dce-aa67-537486e3b0ca Claim ID PDF Hash c1ff54c6ea3c3658... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
суд ИПК 107-моддаси суд ИПК 107 law
Текст решения 5 969 символов
4-1603-2501/10144-сонли иқтисодий иш судья: А.Шокиров ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Чуст тумани 2025 йил 29 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар– «ААААААА» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «ВВВВВВВВ» MCHJ ва « » MCHJ ҳисобидан солидар тартибда кредитга ҳисобланган фоизлардан бўлган муддати ўтган 511380,83 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «ЕЕЕЕЕЕЕЕ» MCHJ ва « » MCHJга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ИИИИИИ (ишончнома асосида), жавобгарлар вакили ПППППП (ишончномалар асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «ААААААА» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВВВВ» MCHJ ва « » MCHJ ҳисобидан солидар тартибда кредитга ҳисобланган фоизлардан бўлган муддати ўтган 511380,83 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар «ЕЕЕЕЕЕЕЕ» MCHJ ва « » MCHJга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабрда медиатив келишув тузилганлиги боис, ишни кўрмасдан қолдиришни сўраб судга медиатив келишувни тақдим қилди. Жавобгарлар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил 18 декабр куни медиатив келишув тузилганлиги боис, ушбу медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 августда 798-сонли кредит шартномаси тузилган. нга кўра даъвогар томонидан жавобгарга Испания давлатидан замонавий иссиқхона ускуналари линияси сотиб олиш учун 7 йил муддатга йиллик 5.4 фоиз устама тўлаш шарти билан 1980000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан 2025 йил 23 октябр ҳолатига 223708,62 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз ва 287672,21 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарздорликка йўл қўйилган. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда ИПК деб юритилади) 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПК 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган ҳамда улар ўртасида 2025 йил 18 декабрда медиатив келишув тузилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ишни кўриш давомида жавобгар муддати ўтган қарздорликни тўлаб беришлиги, муддатли кредит тўловларини график бўйича ўз вақтида тўлаши борасида томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақда 2025 йил 18 декабрда медиатив келишув тузишган. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида эса агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. шбу қонун нормалари мазмунмоҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд ИПК 107-моддасининг 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: «ААААААА» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров