← Назад
Решение #2827614 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 105 символов
---------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2025 йил 29 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, даъвогар вакили – ---------(ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар - ---------------- АЖнинг жавобгар – ---------------- фермер
хўжалигидан 13394756 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
---------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ---------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда
– жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол
қилинган электр энергиясидан бўлган 13394756 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризаси киритилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб
берилганлигини маълум қилиб, почта харажатини ундиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи
хатбошига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Мингбулоқ туман электр
таьминоти корхонаси билан ---------------- фермер хўжалиги ўртасида
“Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси
тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу
шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага
илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025
йил 1 ноябрь холатига асосий қарздорлик 13394756 сўмни ташкил этган.
Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини
топади.
Бироқ даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши ва
тақдим қилган маълумотномасига кўра жавобгар томонидан қарздорлик
тўлиқ қоплаб берилган.
Шу сабабли суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи
қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
41200 сўм почта харажатларини ҳамда бюджетга 412000 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб хисоблайди.
Суд, ИПКнинг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
---------------- АЖнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ---------------- фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Даъвогар ---------------- АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм
суд-почта харажати;
- Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов