← Назад
Решение #2827617 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 935 символов
-----------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, техник ходимлар кўмаклашувида, даъвогар жамият
раҳбари --------- иштирокида, даъвогар ----------- МЧЖнинг жавобгар ---------- МЧЖ ҳисобидан 12800000 сўм асосий қарз, 3840000 сўм пеня, жами
16640000
сўмни
ундириш
ҳақидаги
даъво
аризасини
видеоконференцалоқа(ВКА) режимида, Наманган туманлараро иқтисодий
суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
----------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
тақдим этиб, ----------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан
12800000 сўм асосий қарз, 3840000 сўм пеня, жами 16640000 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
хабардор бўлишига қарамай, жавобгардан вакил қатнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан йўловчи
лифтини тайёрлаш ва етказиб бериш ҳақидаги 2024 йил 16 сентябрдаги 6109/24-L-сонли шартномага асосан 2024 йил 29 октябрдаги 57-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 524800000 сўмлик лифт тайёрлаб, етказиб
берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги натижасида 12800000 сўм қарздорлик вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан
тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки
товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса,
етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқоридаги қарздорлик шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 12800000 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли бўсиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган кунлар учун
3840000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан,
неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1800000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ва 103000 сўм
ВКА харажатини ундириш, ортиқча тўланган 412000 сўм давлат божини
қайтариш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар
----------қаноатлантирилсин.
МЧЖнинг
даъво
талаблари
қисман
Жавобгар ----------- МЧЖ ҳисобидан даъвогар ----------- МЧЖ
фойдасига 12800000 сўм асосий қарз, 1800000 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ва 103000 сўм
ВКА харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Даъвогар томонидан тўлаб чиқилган давлат божининг 412000 сўм
қисмини қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов