Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10240 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6dee7f51-d8ad-440e-bf61-5b3c3b7eaed3 Claim ID PDF Hash cd268be6d0fe2baa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 861 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10240-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “ A AGRO SERVIS 2020” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар - “ USANBOY SOLIYEV BOG'LARI” фермер хўжалиги ҳисобидан 108 000 000 сўм қарздорлик, 54 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Д.Неъматов (2025 йил 30 март кунидаги 22-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга “ A AGRO SERVIS 2020” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ USANBOY SOLIYEV BOG'LARI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 108 000 000 сўм қарздорлик, 54 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Гарчи, даъвогар даъво аризасида даъвогар номини “ A AGRO SERVIS 2020” фермер хўжалиги деб номлаган бўлсада, даъвогар томонидан тақдим этилган аризага асосан даъвогарнинг асл номи “ A AGRO SERVIS 2020” масъулияти чекланган жамияти эканлиги аниқланганлиги боис, суд даъвогар номини шу ном билан аташни лозим топди. Палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суднинг ажрими тегишли тартибда почта алоқа бўлими орқали жавобгарнинг охирги кўрсатилган манзилига юборилган бўлсада, бироқ жавобгар манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган. ИПКнинг 128-моддаси тўртинчи қисмида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 15 февраль куни 10/24-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган, мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қиймати 250 000 000 сўмлик бўлган минерал ўғит маҳсулотларини сотиши, жавобгар эса сотиб олинган маҳсулотлар қийматини шартномада белгиланган муддатда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар жавобгарга қиймати 108 000 000 сўмлик минерал ўғит маҳсулотларини сотган, бироқ жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 108 000 000 сўм қарздорлик, 54 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмга асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси муносабатларидан (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) вужудга келган. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг ҳақиқатда даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар, юк хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 108 000 000 сўм қарзни ундириш талабини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар шартномага асосан жавобгар бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги учун унинг ҳисобидан 54 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-4-бандида, ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган томон қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган, шунга кўра даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 54 000 000 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини 125 кунга кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 54 000 000 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини назарда тутган ҳолда, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 54 000 000 миқдоридаги пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани 6 000 000 сўмга камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 108 000 000 сўм қарздорлик, 6 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 3 240 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ USANBOY SOLIYEV BOG'LARI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ A AGRO SERVIS 2020” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 108 000 000 сўм қарздорлик, 6 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ USANBOY SOLIYEV BOG'LARI” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 3 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов