← Назад
Решение #2827623 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 211 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| Чунки ИПК | 116 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2260-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
2025 йил 29 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судья Р.Асқаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровни котиблигида, аризачи вакили
Б.У.Таджиматов (2025 йил 4 январь кунги Д 05-сонли ишончнома асосида) ва
қарздор жамият раҳбари М.Жўраева (шахсини тасдиқловчи хужжат
асосида)лар иштирокида, аризачи “ skl i ” масъулияти чекланган жамияти
қарздор “Акром фарм ривож” масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган
ҳолда очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “ skl i ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Акром фарм
ривож” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қарздор” деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 4 апрелдаги 4-1001-2509/21981-сонли иши
бўйича қабул қилинган қарорида қарздор жамиятдан 271 050 775 сўм асосий
қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажатини ундириш кўрсатилганлигини,
ижро варақаси берилганлигини, ундириш чоралари кўрилганлигини, натижа
бўлмаганлиги сабабли ариза билан мурожаат қилганлигини билдириб, аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида қарздор жамият раҳбари иштирок этиб, мазкур
қарздорлик юзага келишига иш юритувчиси аризачи томонидан юборилган
дори воситаларини кирим қилмасдан бошқа шахсларга сотиб юборганлигини,
ушбу ҳолат бўйича иш юритувчиси жавобгарликка тортилганлигини, ушбу
қарздорликни тўлашга қобилияти йўқлиги сабабли аризани қаноатлантиришга
эътирози мавжуд эмаслигини билдирди.
Суд, аризачи вакилининг ва қарздор жамият раҳбарининг фикрларини
тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва
тугатишга доир иш очишни лозим деб ҳисоблади.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида
2024 йил 17 апрелда А-8679-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган, мазкур шартнома шартлари қарздор томонидан бажарилмаганлиги
сабабли аризачи Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилган, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
4 апрелдаги 4-1001-2509/21981-сонли иш бўйича қабул қилинган қарорида
қарздор жамиятдан аризачи фойдасига 271 050 775 сўм асосий қарздорлик ва
37 500 сўм почта харажатини ундириш кўрсатилган. Ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач ижро варақаси аризачига берилган, аризачи ундириш
чораларини кўриб, ижро варақани Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман
бўлимига тақдим этган. Қарздор аризачи олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи қарздорни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Бундан кўринадики, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида
қарздорликни тўламасдан келган, аризачи олдида қарздорлигининг умумий
қиймати 274 260 315 сўмни ташкил этмоқда.
Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун
асослар мавжуд.
Зеро, ИПКнинг 211-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва
бошқа манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига асосан,
агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона
ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга
ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик
ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги
ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди.
Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган
мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш
бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига
маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги
ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан
эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини
тақдим этиши мумкин.
Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини
аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра
тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш
ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий
тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими
томонидан 3-тоифали суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижонович
тавсия этилган, А.Позиловга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига
тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 3-тоифали
суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижоновични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб
рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик
фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда
ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини
6 ой муддат ичида якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди.
Суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда суд
харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Чунки ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини
видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг
суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида, давлат божи иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга
қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 116, 118, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Аризачининг ариза талаби қаноатлантирилсин.
2. “Акром фарм ривож” масъулияти чекланган жамияти тўловга
қобилиятсизлик деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Позилов Абдумуталиб Алижонович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида
расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун);
- кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш
(муддат- 1ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат1 ой);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари бекор қилиш тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
- кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида);
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш,
аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24
августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва
бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда
тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида
назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- ҳар ойда бир маротаба Андижон туманлараро иқтисодий судига оралиқ
ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 6 ой муддат ичида тугатиш ишларини
якунлаш ва якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
“Акром фарм ривож” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“ skl i ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 236 000 сўм
давлат божи, 41 200 сўм почта харажати;
Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров