Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10248 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b578969-2e4b-4b7f-b74f-d99eeedba835 Claim ID PDF Hash 24e8896b00f7bac9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ФКнинг 1026-моддаси ФКнинг 1026 law
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 278 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10248-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилояти адлия бошқармасининг “TARAQQIYOT QURILISH FAYZ” масъулияти чекланган жамият манфаатида жавобгар – “BAG’DOD A SUSSUV UDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 187 454 467 сўм миқдоридаги асоссиз орттирилган бойлик қийматини ва суд харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан Фарғона вилояти адлия бошқармаси вакили А.Юлдашев (2024 йил 18 декабрь кунидаги 2126/8-сонли ишончнома асосида), Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, жавобгар раҳбари А.Ахмадалиев (шахс гувоҳномаси асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти адлия бошқармаси (бундан буён матнда адлия бошқармаси деб юритилади) судга “TARAQQIYOT QURILISH FAYZ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BAG’DOD A SUSSUV UDRAT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 187 454 467 сўм миқдоридаги асоссиз орттирилган бойлик қийматини ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисига низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти бўйича ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилиниб, Риштон туман прокуратураси мазкур суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган. Адлия бошқармаси вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Риштон туман прокурори ёрдамчиси суд мажлисида даъво аризаси бўйича ўз тушунтиришларини баён этиб, даъвони қаноатлантириш лозимлиги юзасидан фикр билдирди. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъвогар томонидан ҳақиқатда пудрат ишлари бажарилганлигини баён этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишликни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 16 октябрь куни 4-сонли пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Зарҳал МФЙ, Зарҳал кўчасидаги яшовчи 660 та аҳоли хонадони 60 гектардан ортиқ томорқа ерларини суғориш учун катта Фарғона каналига 1 дона насос ўрнатиш ва 3,6 километр узунликдаги труба тортиш ишлари объектидаги кўчаларга асфальт қопламасини ётқизиш пудрат ишларини бажаришни зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган объектда жами қиймати 347 200 000 сўмлик бўлган пудрат ишлардан, 287 454 467 сўмлигини бажарилган бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогарга бажарилган пудрат ишлари учун 100 000 000 сўм тўлаб берилган, қолган 187 454 467 сўм миқдоридаги қарздорлик шу кунга қадар тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, адлия бошқармаси судга даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 187 454 467 сўм миқдоридаги асоссиз орттирилган бойлик қийматини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар даъво аризада жавобгарга бажарилган ишлар асоссиз орттирилган бойлик ҳисобланишини, шу боис 187 454 467 сўм асоссиз орттирилган бойлик қийматини ундириб беришни сўраган. ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269сонли қарорининг 27-бандида судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга” деб тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан жавобгар буюртмасига асосан жами 187 454 467 сўмлик пудрат ишлари бажарилганлиги, тарафлар ўртасида тасдиқланган бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган. Баён этилганларга кўра, суд ҳозирги кунда даъвогар томонидан пудрат шартномаси асосида бажарилган ишларнинг асл ҳолатда қайтариш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, даъвогар фойдасига жавобгарга ҳисобидан бажарилган пудрат ишлари қийматини, яъни 187 454 467 сўмни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирилиши, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 187 454 467 сўм бажарилган пудрат ишлари қиймати ва 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 3 749 089,34 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “BAG’DOD A SUSSUV UDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “TARAQQIYOT QURILISH FAYZ” масъулияти чекланган жамият фойдасига 187 454 467 сўм бажарилган пудрат ишлари қиймати ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “BAG’DOD A SUSSUV UDRAT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 749 089,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов