← Назад
Решение #2827632 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 283 символов
-------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг
раислигида, Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ------------- АТБнинг жавобгар -------------- МЧЖдан муддати ўтган кредит
фоизидан 9553730.37 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган
672697.35 сўм пеня, жами 10226427.62 сўм кредит қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили -------------(ишончномага асосан) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
-------------- АТБ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, -------------- МЧЖ(бундан буён матнда –
жавобгар)дан муддати ўтган кредит фоизидан 9553730.37 сўм, тўлов
кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 672697.35 сўм пеня, жами
10226427.62 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
бўлишига қарамай, жавобгардан вакил қатнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи
хатбошига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда –
Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил
судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган
минтақавий банк хизматлари офиси(бундан буён матнда – банк) билан
жавобгар ўртасида 2025 йил 14 августда тузилган 07232134/0363/01-сонли
кредит шартномасига асосан жавобгарга 48 ой муддатга, йиллик 28 фоиз
устама тўлаш шарти билан 205000000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида учинчи шахсга
тегишли мол-мулк гаровга олинган ҳамда суғурта компаниясининг кредит
қайтмаслиги юзасидан суғурта полиси тақдим этилган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи 2025 йил 2 декабрь ҳолатига муддати
ўтган кредит фоизидан 9553730.27 сўмни қарздорликни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб
бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни
бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан
қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг кредит фоизини ундириш талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9553730.27 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
672697.35 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб
юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни
учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 8.3-бандида қарз олувчи кредит тўловларини ўз
вақтида тўламаган ҳамда улур юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган
ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган
кредит қарздорлигига нисбатан 0.2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига
нисбатан 0.2 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бунда ҳисобланган жами пеня
миқдори бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган мажбуриятнинг
50 фоиздан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Бундан кўринадики, даъво талабининг 672697.35 сўм пеня ундириш
талаби асосли қўйилган.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100000 сўм пеня ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
41200 сўм почта харажатини, бюджетга эса 412000 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
-------------- АТБнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
-------------- МЧЖ ҳисобидан:
- -------------- АТБ фойдасига 9553730.27 сўм муддати ўтган кредит
фоизи ва 100000 сўм пеня, жами 9653730.27 сўм ҳамда тўланган 41200 сўм
почта харажати;
- бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов