← Назад
Решение #2827639 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 273 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 272 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
6 930 символов
4-1602-2502/****- сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья **** нинг раислигида, судья ёрдамчиси
**** нинг котиблигида, аризачи – **** нинг жавобгар - **** га нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи **** вакили- ****
(ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ****дан (бундан буён матнда
“солиқ инспекцияси” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда
“Солиқ кодекси” деб юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда Солиқ кодексига мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этиши белгиланган бўлсада, тегишли солиқ хисоботи ва унга
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар белгиланган муддатда солиқ инспекциясига
тақдим этилмаган.
Шу сабабли, солиқ инспекцияси Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 220-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ариза берилганидан
сўнг ҳам жавобгар томонидан солиқ хисоботи тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар умумбелгиланган солиқларни тўловчиси
сифатида ҳудудий солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтган бўлиб, тегишли солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатга қадар солиқ органига тақдим этмаган. Шунга кўра, аризачи томонидан
жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобрақами бўйича операциялар 10 кунлик
муддатга тўхтатилган.
Жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган тартибда топшириш лозимлиги ҳамда
мазкур талаблар бажарилмаслиги оқибатлари ҳақида ҳабарнома юборилган бўлсада,
жавобгар томонидан мазкур ҳабарнома талаблари 10 кундан кўпроқ муддат ичида
эътиборсиз қолдирилганлиги боис, аризачи иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)
82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 273-моддасида Солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт деб белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқни тўлаш агар
ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисобида турилган жой
бўйича ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра, солиқ ҳисоботи тақдим этишлари
муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шу модда учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг
(солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши
мумкинлиги назарда тутилган.
Бундан кўринадики, аризачининг талаби асосли ва суд аризачининг талабларини
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бироқ,
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
божи
тўғрисидаги
Қонуни
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини ва иш электрон тарзда шаклланганлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан суд харажатларини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 215-217, 220, 222 - моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
****нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ****нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (фуқаролик
қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно) чиқиш қисми тегишли солиқ хисоботлари тақдим этилгунга қадар тўхтатиб
қўйилсин.
Жавобгар ****га хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг **** томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддатда кассация тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****