← Назад
Решение #2827654 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 151 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 697 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 29 декабрь
4-1505-2502/10253-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Бағдод туман ҳокимлигининг жавобгар — “FARA BA SH BAG'DOD
A TAZORI” фермер хўжалиги ва Бағдод туман ҳокимлиги ўртасида 2019 йил
7 октябрь куни тузилган ҳамда 2019 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти
Бағдод тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимида 89 рақам билан
рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилиш ҳамда етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни
тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, жавобгар
раҳбари Х.Абдуллаев (паспорт асосида) иштирокида, Риштон туман судлари
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Бағдод туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “FARA BA SH BAG'DOD
A TAZORI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ва Бағдод туман ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 7 октябрь куни тузилган ҳамда
2019 йил 13 ноябрь куни Фарғона вилояти Бағдод тумани ер ресурслари ва
давлат кадастр бўлимида 89 рақам билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳамда етказилган зарарни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисига низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси жалб
қилинган.
Суд мажлисида прокуратура вакили даъво аризаси қаноатлантирилиши рад
этилиши лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш
бериб, фермер хўжалиги ташкил этилганидан буён белгиланган барча
режаларни бажариб келганлигини, ўзбошимчалик билан чигит ёки буғдой
экилган ер майдонларини бузиб ташламаганлигини баён этиб, суддан даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили ҳамда учинчи шахс суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок
этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд
ишни даъвогар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Учинчи шахс дастлабки суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш
бериб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишликни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб,
далилларни баҳолаб қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019
йил 1 февраль куни “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш” ҳақида шартнома имзоланган, мазкур шартнома
Фарғона вилояти Бағдод тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимида 89
рақам билан рўйхатга олинган.
Жавобгарга тегишли ер майдонларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 21 февраль кунидаги “Ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли Қарори ижроси юзасидан олиб борилган
ўрганишда жавобгарга тегишли бўлган 1-участкасидаги 2025 йил учун ғалла
экиш мўлжалланган 45-контурдаги 3 гектар ер майдонига шоли экилганлиги,
41-контурдаги пахта ҳосили учун чигит экилиши лозим бўлган ер майдонининг
0,15 гектарига чигит экилмаганлиги, шунингдек 2-участкасидаги 42-контурда
экилган буғдой майдони ўзбошимчалик билан бузилиб, шоли экилганлиги,45контурдаги бошоқли дон экинлари бузилиб, шоли экиш мақсадида шудгорлаб
қўйилганлиги, 33-контурдаги экилган чигит майдонлари бузилиб шоли
экилганлиги, 40-контурда реажалаштирилган дон ўрнида ҳам шоли
экилганлиги аниқланган.
Қайд этилган қонунбузилишлари юзасидан даъвогар томонидан жавобгар
номига ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича келишув лойиҳаси,
талабнома ва огоҳлантириш хатлари юборилган, бироқ жавобгар раҳбари
томонидан тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси бекор қилиниши
рад этилган.
Натижада, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида 2019 йил 7 октябрь куни тузилган ҳамда 2019 йил 13 ноябрь куни
Фарғона вилояти Бағдод тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимида 89
рақам билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш ҳамда етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо бевосита тарафлар
ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январь
кунидаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) Низомнинг 14-бандининг “а”
кичик бандига кўра, фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома
мажбуриятлари бажарилишининг ер майдонини ижарага олиш шартномаси
шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига
ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги
органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши томонидан ўтказилган чуқур таҳлили асосида амалга оширилиши, 15бандига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл
қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва
материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандининг “а”
кичик бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер
хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Низомнинг 16-бандига кўра, фермер хўжалиги раҳбари далолатномани
имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд
қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади.
Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига
топширилади, 17-бандига кўра, далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли
тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан
бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар.
Қайд этилганларга кўра, жавобгарнинг ер майдонидан бошқа мақсадларда
фойдаланиш ҳолати Низомнинг 14-бандининг “а” кичик бандида кўра, ер
ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
ўтказилган чуқур таҳлил асосида далолатнома тузиш орқали аниқланиши
лозим.
Бироқ, даъвогар даъво талабига асос сифатида жавобгарга тегишли бўлган
ер майдонларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят
бошқармаси томонидан ўрганиш натижалари бўйича аниқланган ҳолатларни
келтирган.
Ваҳоланки, Низомнинг 1-бандида ушбу Низом фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартибини белгилаши қайд
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 ноябрги 28-сонли Қарорининг 26-бандига кўра, судлар фермер хўжаликлари
билан ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни
кўришда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни
тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозим.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат
қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари
сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга
қаратилган расмий ҳужжатдир.
Шундай экан, юқоридаги “Фермер хўжалигининг ер майдонини
мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги “Фермер
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 22-сон Қарори билан тасдиқланган расмий
ҳужжат ҳисобланади ва унда кўрсатилган нормаларнинг бажарилиши
мажбурий аҳамият касб этади.
Гарчи, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган узоқ
муддатли ер участкаси ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган
бўлсада, бироқ суд мажлисига Низом талаблари асосида расмийлаштирилган
ҳужжатларни тақдим этмади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 13-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, суд ишни
кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ
эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган
ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.
Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги
низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча
бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик
субъектининг фойдасига талқин этилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган
шартномани бекор қилиш талабини асослантирилмаган деб ҳисоблайди ва
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан етказилган
зарарни ундириш талабини ҳам билдирган, бироқ даъво талабида етказилган
зарар қиймати кўрсатилмаган.
ИПКнинг 151-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, даъвогар даъво
аризаси тақдим этишда даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан етказилган зарарни
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, шу билан бирга мазкур
талаб бўйича зарар қиймати кўрсатилмаганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
иловасига асосан хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор
қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундириш
белгиланган.
Баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни ҳамда республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Бағдод туман ҳокимлиги ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Бағдод туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов