← Назад
Решение #2827656 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 833 символов
------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 29 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимов,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар --------------- АТБ манфаатида жавобгар -------------- хусусий корхонаси ҳисобидан 5600000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, --------------АТБ(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган филиали ва --------------хусусий корхонаси(бундан буён матнда – жавобгар) ўртасида 2024 йил 14
майда 214-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “электр ва
газга ишловчи котёлларни қайта ишлаб чиқариш шохобчаси ташкил этиш
мақсадида жихозлар ва ускуналар сотиб олиш” учун жавобгарга 60 ой
муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100000000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни фоиз тўловларини ўз
вақтида тўлиқ тўламаган.
Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан
юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5600000 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан
кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 29 декабрь куни соат 09:20га белгиланган
ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда
даъво аризаси юзасидан ёзма фикри (телефонограмма орқали), далилларни
ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ
жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирилмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
– ФК)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 майда
214-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “электр ва газга
ишловчи котёлларни қайта ишлаб чиқариш шохобчаси ташкил этиш
мақсадида жихозлар ва ускуналар сотиб олиш” мақсадида жавобгарга 60 ой
муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100000000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз
олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш,
жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган
фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра, ҳар ойнинг 15-санасига қадар
фоизларни тўлаши ҳамда 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредитни ва у
бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган
муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилмай кредит
фоизи тўловларини амалга оширмаганлиги натижасида 2025 йил 18 ноябрь
куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 5600000 сўм кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
2025 йил 4 июлда юборган 05-09/522-сонли талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 5600000 сўм миқдорида кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи ундириш талаби асосли бўлган.
Суд иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни график асосида
фоиз
қарздорлигини
қайтариш
мажбурияти
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг
жавобгардан 5600000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5600000 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, 41200 сўм почта харажати,
шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ФКнинг 236, 244, 736, 744-моддалари ва ИПКнинг 118, 176179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг --------------- АТБ манфаатидаги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
--------------- хусусий корхонаси ҳисобидан:
- --------------- АТБ фойдасига кредит фоизидан бўлган 5600000 сўм
ҳамда 41200 сўм почта харажати;
- бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Мадрахимов