Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10272 Дата решения 29.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 11d322bc-f427-4f93-8d70-748b5f61f764 Claim ID PDF Hash 04a7e560c6efb152... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 267 символов
Риштон тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 29 декабрь 4-1505-2502/10272-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “OLTIARIQ G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар - “IBRO I JON OBOD ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 003 356,63 сўм асосий қарз, 3 501 678,32 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб бериш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан, даъвогар вакиллари Ф.Абдувалиев (2025 йил 1 декабрь кунидаги 85-сонли ишончнома асосида), О.Набиев (2025 йил 1 декабрь кунидаги 83-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга “OLTIARIQ G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “IBRO I JON OBOD ZA INI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 003 356,63 сўм асосий қарз, 3 501 678,32 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили Ф.Абдувалиев ва О.Набиевлар суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрадилар. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 май куни 76-сонли, 2021 йил 9 сентябрь куни 192-сонли ва 2022 йил 9 сентябрь куни 77-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари имзоланган, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга бошоқли дон етиштириш учун зарур бўлган минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаши, жавобгар эса ўзига тегишли бўлган ер майдонларида бошоқли дон етиштириб, ҳосилини даъвогарга топшириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан бошоқли дон етиштириш учун агротехник тадбирларни ўтказиш учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган бошоқли дон қиймати билан даъвогар томонидан аванс тариқасида сарфланган маблағлар қиймати ўзаро ҳисоб-китоб қилинганида, жавобгарнинг даъвогар олдида 7 003 356,63 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни тўлаб қўйиш ҳақидаги юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар палата орқали судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 003 356,63 сўм асосий қарз, 3 501 678,32 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 14моддаси биринчи қисмига кўра, хўжалик шартномаси шартнома шартларига ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ бажарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо фьючерс шартномаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юзасидан вужудга келган. Суд, даъвогар вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган ҳужжатларга ва суд мажлисида берган тушунтиришларига ҳуқуқий баҳо бериб, шу билан бирга даъвогар вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган тарафлар ўртасида 2025 йил 1 декабрь куни тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 003 356,63 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 32-моддасига асосан 3 501 678,32 сўм пеня суммасини ундиришни сўраган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, “Тайёрловчи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Жавобгар томонидан шартноманинг мазкур бандидаги мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, тўлов муддатини кечиктирган, шунга кўра жавобгарга нисбатан 3 501 678,32 сўм пеня ҳисобланган. Пеня ҳисоби иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан тасдиқланади, шу боисдан даъвогарни пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда даъвогарнинг ўзи томонидан дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чораларни кўрмаганлиги оқибатида пеня суммасининг ошишига олиб келганлигини назарда тутган ҳолда, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 3 501 678,32 сўм миқдоридаги пеняни асосли ҳисоблаб, ушбу суммани 1 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 003 356,63 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ҳамда республика бюджетига ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 437-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “IBRO I JON OBOD ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “OLTIARIQ G’ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 003 356,63 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “IBRO I JON OBOD ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов