← Назад
Решение #2827679 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law |
Текст решения
4 221 символов
4-1601-2501/21793-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
Наманган шаҳри
2025 йил 29 декабрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов,
даъвогар – « » МЧЖнинг жавобгар – «B» МЧЖ ҳисобидан 4000024,72 сўм
асосий қарз, 2000000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг
биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – « » МЧЖнинг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – «B» МЧЖ ҳисобидан 4000024,72 сўм асосий қарз, 2000000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали
юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025
йил 7 майдаги 206-сонли шартномасига асосан даъвогар корхона жавобгарга
дори воситаларини етказиб бериши, жавобгар эса олдиндан 25 фоиздан 100
фоизгача, маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 30 банк иш куни ичида тўлиқ
ҳисоб-китоб қилиши ҳақида келишилган.
Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 7 майдаги 290-сонли ҳисобфактурага асосан жами 14725024,72 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 2000000 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандига асосан
мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шунга кўра, суд шартнома шартлари бузилиши оқибатларига мутаносиб
равишда пеня миқдорини камайтиришни ва 500000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 412000 сўм давлат
божи тўланган.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар – « » МЧЖ фойдасига жавобгар – «B» МЧЖ ҳисобидан
4000024,72 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати,
412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов