← Назад
Решение #2827691 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 164 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 29 декабрь
4-1505-2502/10262-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “WINSTAR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “A LIDIN OLTIARIQ TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
16 857 200 сўм асосий қарз, 2 360 008 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан
даъвогар вакиллари А.Иброхимжонов (2025 йил 28 ноябрь кунидаги
ишончнома асосида), Ж.Қўшақов (2025 йил 25 ноябрь кунидаги ишончнома
асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“WINSTAR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “A LIDIN
OLTIARIQ TRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16 857 200 сўм асосий қарз, 2 360 008 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили А.Иброхимжонов суд мажлисида даъво аризасини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Даъвогар вакили Ж.Қўшақов суд мажлисида даъво аризасини қўллабқувватлаб, жавобгар раҳбарининг дастлабки суд мажлисида берган
тушунтиришлари асоссиз эканлигини баён этиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд,
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари суд мажлисида
даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъвогар билан анчадан буён
ҳамкорлик қилишлигини, даъвогардан олинган автомобиль шиналарининг
айримлари носоз бўлиб, ёрилиб кетиб, ишга яроқсиз бўлганлигини баён этиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд мажлисларида иштирок этган
даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 9 сентябрь куни 484-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган,
мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қиймати 16 857
200 сўмлик бўлган беш дона автомобиль шинасини сотиши, жавобгар эса
сотиб олинган маҳсулотлар қийматини шартномада белгиланган муддатда
тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган
қиймати 16 857 200 сўмлик, беш дона автомобиль шинасини сотган, бироқ
жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулот учун тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорликни ўз вақтида
бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган, натижада даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 16 857 200 сўм асосий қарз, 2 360 008 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмга
асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган 2025 йил 9 сентябрь
куни 484-сонли олди-сотди шартномаси жавобгар томонидан имзоланмаган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан 484-сонли олди-сотди
шартномаси имзоланиб, тасдиқланмаганлиги боис, тарафлар ўртасида
шартнома тузилмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон Қарорининг 8-бандига
асосан агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги
даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад
этиш учун асос бўла олмайди.
Тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, бироқ даъво аризасига
илова қилинган тарафлар ўртасида 2025 йил 21 октябрь куни тасдиқланган 487сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда жавобгар раҳбарининг оғзаки тушунтиришига
асосан, даъвогарнинг ҳақиқатда жавобгарга қиймати 16 857 200 сўмлик, беш
дона автомобиль шиналарини етказиб берганлиги ҳолати ўз тасдиғини топади.
Гарчи, жавобгар раҳбари дастлабки суд мажлисида даъвогар томонидан
етказиб берилган автомобиль шиналари носоз бўлиб, ёрилиб кетиб,
фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганлигини баён этган бўлсада, бироқ суд
мажлисига охирги марта сотиб олинган айнан беш дона автомобиль
шиналарини носоз ҳолга келганлигини тасдиқловчи далилларни суд тақдим
этмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 16 857 200 сўм
асосий қарз ундириш талабини асосли ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризаси жавобгар ҳисобидан 2 360 008 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Шунингдек, ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув
ёзма шаклда тузилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги боис,
тарафлар ўртасида неустойка тўғрисида ёзма келишув бўлмаган деб
ҳисоблайди, шу сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 360 008 сўм пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 857 200 сўм қарздорлик, 361 365,2
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга, даъво аризасининг қаноатлантириш рад этилган пеня
ундириш талабига мутаносиб равишда вужудга келган 50 634,8 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “A LIDIN OLTIARIQ TRANS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “WINSTAR” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
16 857 200 сўм асосий қарз, 361 365,2 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвогар “WINSTAR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўланган
давлат божининг 50 634,8 сўм қисми зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов