Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15466 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S DR S Ответчик / Подсудимый
Source ID 5d80c537-daff-4e7f-9b2c-0014c7acb4e7 Claim ID PDF Hash 53343873c4bb36b9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
Текст решения 16 997 символов
4-1301-2504/15466-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 26 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг даъвогар “ S DR S” МЧЖ манфаатида жавобгар Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 1 993 975 000 сўм асосий қарз, 606 168 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида, бизнесомбудсман вакили Н.Ўразалиев (ишончнома асосида), даъвогар вакиллари О.Пўлатов (раҳбар) ва Э.Маннонов (ишончнома асосида), прокуратура вакили М.Хайруллаев иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда бизнесомбудсман деб юритилади) “ S DR S” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 1 993 975 000 сўм асосий қарз, 606 168 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган бизнесомбудсман вакили тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан, даъвогар жавобгарга қуёш панелларини етказиб берганлигини, хатто шартномадан ташқари қўшимча хизмат кўрсатиб, қуёш панелларини ўрнатиб ҳам берганлигини, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтган бўлсада жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлашдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2025 йил 13 августда тузилган 4495-сонли шартномага асосан, жавобгарга 590 Вт кучланишдаги жами 235 кВтли қуёш панеллари ўз вақтида етказиб берилиб, жавобгар томонидан кўрсатилган мактабларга ўрнатиб берилганлигини, қуёш панеллари етказиб берилганлиги ва мактабларга ўрнатилганлиги жавобгарларнинг ваколатли шахслари томонидан далолатномага имзо қўйиб, қабул қилиб олинганлигини, қуёш панелларини ишлатиш билан боғлиқ муаммолар мактабларда ўрнатилган электр шитлар ва кабелларнинг кучланишни кўтара олмаётганлиги ва эскилиги билан боғлиқлигини, етказиб берилган қуёш панелларининг созлиги электр тармоқлари корхонаси иштирокида тузилган далолатномалар билан ҳам ўз тасдиғини топганлигини, жавобгар электрон шаклда юборилган ҳисоб-фактурани қабул қилишдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгарнинг ваколатсиз вакиллари шартнома бўлими ходимлари Ш.Юсупов, А.Дустмуродов, бош бухгалтер И.Бобоев, коммунал ишлар бўйича масъул ходим Х.Дустбековлар иштирок этишиб, ўрнатилган қуёш панелларидан амалда фойдаланиб бўлмаётганлигини маълум қилишди. Жавобгарнинг олдинги суд мажлисида иштирок этган ваколатли вакили А.Абдуваитов (Зарбдор туман юридик маркази юрисити-ишончнома асосида) давлат харидларига кўра ўтказилган электрон харид муқобиллик асосида ўтказилмаганлиги, маҳсулот қиймати ҳам Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг хулосасига кўра икки баравар қиммат бўлгиланганлиги тўғрисида кўрсатув бериб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бугунги суд мажлисида шерик жавобгарлар сифатида ишга жалб қилинган Зарбдор туман ММТБга қарашли 2, 3, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 18, 22, 24, 26, 27, 28, 29, 30-сонли мактаблар вакиллари (директорлари) олдинги суд мажлисида иштирок этишган. Улар мактабларда ўрнатилган қуёш панелларидан ўз мақсадига кўра фойдалана олмаётганлиги тўғрисида кўрсатув беришган. Шерик жавобгарларнинг вакиллари суд мажлиси тўғрисида тилхатга имзо қўйдирилиб, хабардор қилинган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили ишдаги ҳужжатлар билан жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ўз тасдиғини топганлиги эътиборга олиб, асосий қарзни тўлиқ ундириш, пеняни қонунчиликда белгиланган миқдорда камайтириш тўғрисида фикр билдирди. Жавобгар бюджет маблағларидан молиялаштириладиган ташкилот бўлганлиги сабабли, ишга Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирок этишмади. Лекин, Ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган. Суднинг 2025 йил 15 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Учинчи шахс суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Лекин судга бош мутахассис О.Жамоловнинг имзоси билан маълумотнома тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарлар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, важлари, эътирозлари ва фикрларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномасидан вужудга келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар (сотувчи) ва жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 2025 йил 13 августда 4495-сонли қурилиш электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга умумий қиймати 1 993 975 000 сўм бўлган монокристал туридаги, 590 Вт кучланишли, умумий қуввати 235 кВт бўлган фотоэлектр панеллари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгар кўрсатган мактабларга тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган топшириш-қабул қилиш далолатномаларига кўра умумий қуввати 242 кВт бўлган фотоэлектр панеллари етказиб берган ҳамда ўрнатиб берган (далолатномалар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилди). Далолатномаларда жавобгар вакиллари қуёш панеллари ўрнатилганлиги, муаммосиз ишлаётганлиги ва эътирози йўқлигини тасдиқлаб имзолаб беришган. Даъвогар томонидан 2025 йил 8 сентябрда электрон шаклда юборилган ҳисобфактура жавобгар томонидан қабул қилиш рад этилган. 2025 йил 11 ноябрда қайта юборилганда тасдиқланмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар маҳсулот ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, бизнесомбудсманга мурожаат қилган. Бизнесомбудсман воситачилигида олиб борилган музокаралар натижа бермагач, судга даъво аризаси киритилган. Шартноманинг 2.1. бандига асосан буюртмачи шартнома суммасининг 100 фоизи миқдорида тўловни операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ҳисобрақамига шартнома давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида қайд этилгандан бошлаб 10 иш куни ичида ўтказади. Шартноманинг 2.2. бандига асосан ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома оганидан бошлаб, 25 иш куни ичида товарни етказиб бериши шарт. Шартноманинг 2.3. бандига асосан буюртмачи товарнинг сони тўлиқлигини, бутлигини, сифатини ва эълонда ёки офертада кўрсатилган бошқа талабларга мувофиқлигини ижрочининг иштирокида текшириб, қабул қилиб олиши шарт. Шартноманинг 2.5. бандига асосан ижрочи томонидан товарни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб қабул қилиб олинганлиги ижрочи расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан имзоланиши билан тасдиқланади. Шартноманинг 2.6. бандига асосан буюртмачи товарни қабул қилиб олгандан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими (УзАСБО) орқали ДМБАТга хабарнома юбориши лозим. Шартноманинг 2.7. бандига асосан УзАСБО буюртмачининг товарни қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги хабарини олгач, бир иш кунид операторга маълумотлар базасининг ўзаро электрон алмашинуви орқали хабарнома юборади. Олинган хабарнома асосида оператор бир иш кунида электрон шаклда тўлов топшириқномасини шакллантириб, ДМБАТга юборади. Тўлов топшириқномасини қабул қилганидан бир иш куни ичида ДМБАТ тўлов маблағини ижрочининг ҳисобрақамига ўтказади. 2025 йил 10 декабрда даъвогар, жавобгар мактаблар ва Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси вакиллари иштирокида жойига борган ҳолда ўрнатилган қуёш панеллари кўрикдан ўтказилганда, улар соз ҳолатдалиги, мактабларнинг кириш кабелларида носозликлар борлиги аниқланган ва булар тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилган. Учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзэнергоинспекция вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномасида ҳам танлов асосида ўрганилганда (3, 15, 22-сонли мактабларга борилган) шартномада кўзда тутилган қуёш панеллари ҳақиқатан ҳам етказиб берилганлиги ва ўрнатилганлиги қайд қилинган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 993 975 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 606 168 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 4.1. бандида буюртмачи ва ижрочи мазкур шартнома шартларини бажармаганлик ва бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладиган деб келишилган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 606 168 400 сўм пеня ундириш қисмини тўғри ҳисобланган ва асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда қарздорлик вужудга келган давр узоқ муддатни ташкил қилмаганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини асосий қарздан ҳисобланганда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси (йиллик 14 фоиз) миқдоригача камайтириб, уни 279 156 500 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 52 002 868 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 263, 326, 333, 437, 449моддалари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогар “ S DR S” МЧЖ фойдасига 1 993 975 000 сўм асосий қарз, 279 156 500 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан Республика бюджетига 52 002 868 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов