← Назад
Решение #2827740 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/9337-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖдан
708 810 791 сўм асосий қарз, 172 084 871 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Мирмақсудов
(ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили Ш.Шербекор (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида видеоконференцалоқа
режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 708 810 791 сўм асосий қарз, 172 084 871 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар
вакили
суд
мажлисида
қисман
тўлов
амалга
оширилганлигини ва ҳозирда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
582 962 652,24 сўм ташкил этишини, моддий аҳволини инобатга олиб пеня
миқдорини камайтириб беришни сўради.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 апрель куни
41-сонли, 2025 йил 8 май куни 53-сонли, 2025 йил 13 май куни 56-сонли
шартномалар тузилиб, унга асосан даъвогар 758 810 791 сўмлик
маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган.
Жавобгар ишдаги мавжуд ҳисоб варақ-фактуралар асосида маҳсулотни
қабул қилиб олган.
Жавобгар олинган маҳсулотлар учун қисман тўлов амалга ошириб,
ўзининг мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвогар
олдида унинг 708 810 791 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 708 810 791 сўм миқдорида асосий
қарзи тарафлар ўртасида тузилган тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура,
шартнома билан ўз тасдиғини топган.
Ишни кўриш жараёнда жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилган.
Шунга кўра даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 582 962 652,24
сўм миқдорида асосий қарзни ундириш лозим бўлади.
Даъво аризасида жавобгардан 172 084 871 сўм пеня ундириш талаби
ҳам қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 71,72-бандларига асосан
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаш келишилган.
Демак, даъвогар жавобгардан пеня ундиришга ҳақли ва пеня тўғри
ҳисобланган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафлар манфаатларини ҳисобга
олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пенянинг 34 417 000 сўмини
ундиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 582 962 652,24 сўм асосий қарз, 34 417 000
сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 8 808 957 сўм олдиндан тўланган
давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, жавобгар ҳисобидан 103 000 сўм ВКА харажатини Олий суднинг
депозитига ундиришни ҳамда даъвогарга ортиқча тўланган 500 000 сўм
давлат божи унинг аризасига асосан маълумотнома асосида қайтаришни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 582 962 652,24 сўм асосий қарз,
34 417 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 8 808 957 сўм олдиндан
тўланган давлат божи, жами 626 229 809,24 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 103 000 сўм ВКА
харажати Олий суднинг депозитига ундирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖга ортиқча тўланган 500 000 сўм
давлат божи унинг аризасига асосан маълумотнома асосида қайтарилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов