Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2503/8302 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3b8a2446-a464-4cb0-bca7-35832c11c1a6 Claim ID PDF Hash ebec5e03d52a031b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 79-моддаси онуннинг 79 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 948 символов
4-1304-2501/8302-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 26.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, муваққат бошқарувчи Ф.Пирматов иштирокида, қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 18.11.2025 йилдаги ажримига асосан "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Ф.Пирматов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни аризачи вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганлиги, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги оқибатида 427.500.000 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлик вужудга келганлиги сабабли ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 18.11.2025 йилдаги ажримига асосан "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда Ф.Пирматов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи Ф.Пирматов томонидан судга тақдим этилган ҳисоботида Пахтакор тумани худудидаги "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi Пахтакор тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 20.07.2020 йилда руйхатдан ўтказилганлиги, устав капиталидаги давлат хиссаси мавжуд эмаслиги, почта манзили Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли ҚФЙда жойлашганлиги, фаолиятининг асосий йўналишлари пахта етиштириш фаолиятини амалга ошириш бўлиб, фермер хўжалик рахбари лавозимида фермер хўжалик ташкил топган даврдан бугунги кунга қадар Бобобеков Бобомурод Бахтиёр ўғли ҳисобланиб фаолият кўрсатиб келаётганлиги, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi рахбарлик лавозимида ишлаб келаётган Бобобеков Бобомурод Бахтиёр ўғлига 20.11.2025 йилдаги 2-сонли хат билан бошқариб келаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган барча турдаги бирламчи ҳужжатлар, шунингдек солиқ инспекциясига тақдим этилган хисоботларни муваққат бошқарувчисига тақдим этиши тўғрисида хабардор қилинганлиги, аммо юборилган хабарнома (талабнома) фермер хўжалиги раҳбари томонидан эътиборсиз қолдирилиб "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiга тегишли бирламчи молиявий ҳужжатлар (ҳисоботлар) маълумотлар тақдим этилмаганлиги, фермер хўжалигига кузатув жорий этилганлиги ва кредиторлар ўз талабларини билдириш бўйича бир ой мобайнида мурожаат қилишлари тўғрисида муваққат бошқарувчиси Ф.Пирматов томонидан “Биржа” рўзномасининг 25.11.2025 йилдаги 94 (3288)-сонида эълон чоп этилиши таъминланганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига 20.11.2025 йилда 4-сонли сўров хат билан мурожаат қилиниб, унинг 25.11.2025 йилдаги 02/05-9239-сонли маълумотномасига кўра "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi хисобига ижтимоий инфратузилма объектлари берилмаганлиги маълум қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлари палатаси, Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси Жиззах вилоят бошқармаси ва “Ўзагролизинг” АЖ Жиззах вилоят филиалига 20.11.2025 йилда 5-сонли хат билан мурожаат қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлари палатасининг 25.11.2025 йилдаги 02-19-20808-сонли жавоб хатига кўра, Пахтакор туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони 06.09.2022 йилдаги 28-сонли ижара шартномасига асосан "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi номига 13:10:000001481 сонли ҳамда 13:10:000153097 сонли кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва ушбу 13:10:000001481 сонли кадастр хужжати бўйича ажратилган ер майдони 59,945 гектар, 13:10:000153097 сонли кадастр хужжати бўйича ажратилган ер майдони 94,321 гектардан иборатлиги маълум қилинганлиги, “Ўзагролизинг” АЖ Жиззах вилоят филиалининг 26.11.2025 йилдаги 14-03-25/1389-сонли жавоб хатига кўра, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi ўртасида дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари мавжуд эмаслиги тўғрисида маълум қилинганлиги, Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙХХБ бошқармасининг 27.11.2025 йилдаги № 48/10/8-237-сонли жавоб хати келиб тушганлги ва "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi ҳисобида автотранспорт воситаси руйхатда мавжуд эмаслиги, YHXXнинг базаси 2022 йил сентябр ойида янгидан тахрирланганлиги сабабли юридик шахсларнинг ҳисобидан руйхатдан чиқарилган ёки архив маълумотлари қайд этилмаслиги тўғрисида маълум қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Пахтакор туман бўлимининг 22.12.2025 йилдаги 14.1-25-1274-сонли жавоб хати келиб тушганлиги, хатда "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi номига 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 25 ҒА 227 бўлган s -4088 русумли дон ўриш комбайни, 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 25 ҒА 228 бўлган s -4088 русумли дон ўриш комбайни, 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 25 ҒА 201 бўлган “ТТЗ-811” русумли чопиқ трактори ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган МХ-1.8 русумли пахта териш агрегати, қишлоқ хўжалиги мелеорация ва йўл қурилиш техникалари назорат қилиш бўлимининг электрон тизимидан рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинганлиги, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига 20.11.2025 йилда 6-сонли хат билан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 79-моддасига асосан қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишини вақтинчалик тўхтатиб турилиши ҳамда мавжуд ижро варақалари тўғрисида маълумот тақдим этилиши юзасидан мурожаат қилинганлиги, Мажбурий ижро бюроси Пахтакор туман бўлимининг 10.12.2025 йилдаги 10/15-25-759-сонли жавоб хатига кўра, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiдан жами 36 та ижро хужжати бўйича 1.889.463.771 сўм миқдорида қарздорликларни ундириш белгиланганлиги маълум қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитасига 20.11.2025 йилда 7-сонли хат билан мурожаат этилганлиги, хатга жавобан Қўмитанинг 24.11.2025 йилдаги 25/05-25-02140-сонли жавоб хатига кўра, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi томонидан “эркин муомилага чиқариш” божхона режимларига расмийлаштирилган товарлар тўғрисида маълумотлар аниқланмаганлиги ва SO Y маълумотларига кўра, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi номида ташқи савдо шартномалари қайд этилмаганлиги маълум қилинганлиги, шунингдек, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ Жиззах филиали, “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ, Ўзбекистон Республикаси “Энергосавдо” филиали Жиззах бўлинмаси ва “Худудгаз” Жиззах вилоят газ таъминоти филиалларига 20.11.2025 йил куни 8-сонли хабарнома юборилганлиги, юборилган хабарномага асосан, Ўзбекистон Республикаси “Энергосавдо” филиалининг 20.11.2025 йилдаги № 08/2402-сонли хати келиб тушганлиги ва "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг истеъмол қилинган электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ Жиззах филиалининг 28.11.2025 йилдаги 24-04-704-сонли хатига кўра, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг дебитор ва кредитор қарздорликлари мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги, “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Худудгаз” Жиззах вилоят газ таъминоти филиаллари томонидан жавоб хатлари берилмаганлиги, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiга банк хизматларини кўрсатиб келган АТБ “Агробанк” Пахтакор филиалига 20.11.2025 йил куни 9-сонли хат билан мурожаат этилганлиги, АТБ “Агробанк” Пахтакор филиали томонидан 15.12.2025 йил куни 251-сонли жавоб хати келиб тушганлиги, "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг 15.12.2025 йил холатига хисоб рақамларида қолдиқ пул маблағлари мавжуд эмаслиги, кредит қарздорлиги 4.089.695.000 сўмни ташкил этиши, ҳозирги кунда мижоз ўз фаолиятини давом эттираётганлигини ва экспорт импорт шартномалари тўғрисидаги маълумотлар банк бўлимида мавжуд эмаслиги тўғрисида маълум қилинганлиги, банк олдидаги кредит қарздорлиги бўйича кредиторлар реестирига киритилиши сўралганлиги, Жиззах вилоят Солиқ бошқармасига 20.11.2025 йилда 3-сонли хат билан мурожаат қилиниб, хатга жавобан муваққат бошқарувчисига 28.11.2025 йил 35-73268-сонли тақдим этган маьлумотномага кўра, қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг 28.11.2025 йил холатига бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан жами қарзи 476.884.221,46 сўмни ташкил этишини ҳамда фермер хўжалиги тўлов қобилиятига эга эмаслиги маълум қилинган ва 26.12.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 92-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг 26.12.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, С.Ахмедовни тайинлаш белгиланган. Юқоридагиларга мувофиқ суд, аризачининг талабини қаноатлантириб, жамиятни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб С.Ахмедовни тайинлашни лозим топди. Қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг 26.12.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишининг қарорига кўра, муваққат бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн) баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланган. Шунга кўра, қарздорни банкрот деб топилиши ва тугатишга доир иш юритишни бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатиш лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздор томонидан 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118,176-180,186,210-211-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачи "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligi банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiни банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланлиги муносабати билан унга нисбатан жорий этилган кузатув тартиб-таомили тугатилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб С.Ахмедов тайинлансин ва унга Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 53-54, 143моддаларида назарда тутилган тартибда "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ва мазкур қонунда белгиланган тартибда фаолиятига доир ҳамда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси Ф.Ахмедов зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Қарздор "S rd r D n Xirm ni" f rm r x ‘j ligiга уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. Ф.Пирматовга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн) баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев