← Назад
Решение #2827754 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 261 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 417 символов
1
------------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2025 йил 26 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар ------------- МЧЖнинг жавобгар -------------нинг ------------ ДУК ҳисобидан 35390292 сўм асосий қарз, 17695146 сўм пеня, жами
53085438 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, ------------- МЧЖ(бундан буён матнда
– даъвогар) ҳамда -------------нинг ------------- ДУК (бундан буён матнда –
жавобгар) ўртасида 2023 йил 27 сентябрда 55942-сонли пудрат шартномаси
тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарнинг
буюртмасига кўра Уйчи туманидаги 34-мактабга қайта тикланувчи 30
КВтлик(аккумуляторсиз) “қуёш панели”ни ўрнатиш ва мактабдаги ўқувчи
ва ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ошхона қуриш ва жихозлар
сотиб олиш объектини фойдаланишга топшириш, жавобгар ишларни ўз
вақтида қабул қилиб олиш ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган. Бироқ даъвогар томонидан ошхона биносини қуриш
ишлари бажарилиб, жавобгарга топширилган бўлсада, бажарилган
ишларнинг 35390292 сўм қисми тўлаб берилмаган. Шунга кўра, даъвогар
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 35390292
сўм асосий қарз, 17695146 сўм пеня, жами 53085438 сўмни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажримига асосан ишга Наманган
вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ва Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Даъвогар суд мажлисида ўз вакили орқали қатнашмади.
Бироқ олдинги суд мажлисларида қатнашган даъвогар вакили
шартнома юзасидан ошхонани қуриш ишлари бажарилганлиги, жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлиги, бироқ тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги, бир неча бор марожаат қилганлигига қарамай
тўловларни тўлаш ишлари чўзиб келинганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
2
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган жавобгар ва учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисида
қатнашмадилар.
Олдинги суд мажлисларида қатнашган жавобгар вакили ҳақиқатда
қарздорлик мавжудлиги, бироқ тўловларни тўлаш юзасидан жавобгар билан
келишув тузиш имкониятлари амалга оширилишини билдириб, пеня
миқдорини камайтиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни даъвогар, жавобгар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 27
сентябрда 55942-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома
шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра Уйчи
туманидаги 34-мактабга қайта тикланувчи 30 КВтлик(аккумуляторсиз)
“қуёш панели”ни ўрнатиш ва мактабдаги ўқувчи ва ўқитувчиларга қулайлик
яратиш мақсадида ошхона қуриш ва жихозлар сотиб олиш объектини
фойдаланишга топшириш, жавобгар ишларни ўз вақтида қабул қилиб олиш
ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ
даъвогар томонидан ошхона биносини қуриш ишлари бажарилиб,
жавобгарга топширилган бўлсада, бажарилган ишларнинг 35390292 сўм
қисми тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён
матнда – ФК) 666-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган
муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки
бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса
пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
3
Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой
биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида,
шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан
бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади.
Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал
таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг
пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб
олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу
далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди.
Жавобгар томонидан 2024 йил 29 январдаги 5-сонли бажарилган ишлар
тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура(справка счёт-фактура о стоимости
выполненных работ)га асосан даъвогар томонидан бажарилган жами
816270292 сўмлик қурилиш ишлари қабул қилиб олинган.
Бундан ташқари, 2023 йил 27 декабрдаги қурилиши тугалланган
объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги давлат қабул
ҳайъатининг далолтаномасига кўра бажарилган давлат қабул ҳайъати
томонидан қабул қилиб олиниб, объектлар фойдаланишга топширилган.
Бундан ташқари, суднинг ажримига кўра бажарилган ишлар юзасидан
экпертиза ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур экспертиза қурилиш ишлари
бўйича мутахассис – Р.Акбаров зиммасига юклатилган. Экспертнинг 2025
йил 25 ноябрдаги маълумотномасига кўра даъвогар томонидан Уйчи
туманидаги 34-мактабда 816270292.70 сўмлик ошхона биносини қуриш,
ошхона биносидан чиққан чиқинди сувларни чиқинди ўрага тортиш,
ошхона биносига электр тармоғини тортиш ва алоҳида ТП ўрнатиш,
иссиқлик учун иссиқлик тармоғи тортиш ва иссиқлик котёл ўрнатиш, ташқи
йўлакларни бетонлаш ишлари ҳақиқатда бажарилганлиги аниқланган.
ФК 638-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан
ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган
ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг
розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узилкесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасидаги шартнома, бажарилган
ишлар ҳисобварақ-фактураси, қабул ҳайъати далолатномаси эксперт
маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35390292 сўм
асосий қарзни ундириши ва бу талабни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан асосий қарздорлик кечиктирилган
кунлар учун 17695146 сўм пеня ундиришни сўраган.
4
Шартноманинг 63-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда
кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида
молиялаштирмаганлиги
ва
шартномада
белгиланган
бошқа
мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгар даъвогарга кечиктирилган
ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий миқдори тўланмаган
сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб
юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни
учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини
инобатга олган ҳолда ҳамда даъвогарнинг ҳам ўз вақтида қарздорликни
ундириш чораларини кўрмай, пеня миқдорининг ошишига сабаб
бўлганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2065000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган
5
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 37500 сўм почта харажатлари ва 531000 сўм давлат
божи(даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади)ни ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар
------------МЧЖнинг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
-------------нинг ------------- ДУК ҳисобидан ------------- МЧЖ фойдасига
35390292 сўм асосий қарз, 2065000 сўм пеня, жами 37455292 сўм ҳамда ва
531000 сўм давлат божи ва 37500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов