Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2874 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Худудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID d4b71a73-a124-4b22-b200-379072559c90 Claim ID PDF Hash d586cbb1df08117e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ФК 468-моддаси зР ФК 468 law
зР ФК 474-моддаси зР ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
зР ФК 470-моддаси зР ФК 470 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
зР ФКнинг 326-моддаси зР ФК 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2874-сонли иш Судья: Х.М.Тошпулатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 26 декабрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.М.Тошпулатов раислигида, А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - Асака туман прокуратураси (“Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида)нинг, жавобгар - "GOOD BL CK GOLD" МЧЖ ҳисобидан 87.857.760 сўм асосий қарз, 37.777.265 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Асака туман прокурор ўринбосари - А.Сайназаров, даъвогар вакили - Р.Қосимов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Асака туман прокуратураси (“Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "GOOD BL CK GOLD" МЧЖ ҳисобидан 87.857.760 сўм асосий қарз, 37.777.265 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Даъвогар вакили суд мажлисида, даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта алоқа хизмати орқали ва шахсан юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили суднинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш хақидаги ажримини олган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, низо тарафлар ўртасида тузилган электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартномасининг мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Даъвогар билан жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра (1.1-бандига асосан) даъвогар-корхона тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар-истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга белгиланган меъёрларда электр энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги натижасида истеъмол қилинган электр энергия учун 01.11.2025 йил ҳолатига 87.857.760 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу суммаларни иҳтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги натижасида юзага келган 87.857.760 сўм асосий қарздорликка нисбатан 37.777.265 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеняни ундиришни сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига биноан “Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.” Тарафлар шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан пеня тўлайди” деб келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Суд пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 12.300.086,40 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 87.857.760 сўм асосий қарз, 12.300.086,40 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажатларини ҳамда Республика бюджетига 2.512.700,5 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 236, 468, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - "GOOD BL CK GOLD" МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 87.857.760 сўм асосий қарз, 12.300.086,40 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - "GOOD BL CK GOLD" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2.512.700,5 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.М.Тошпулатов