Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2402/3571 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6fea5e00-4fec-45b0-b65b-1b5e4f30bbc4 Claim ID PDF Hash 548356458cdbf8d2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
Текст решения 21 859 символов
4-1303-2402/3571-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 26 декабрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, аризачи “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ариза бўйича тўпланган ҳужжатларни кредиторлар Жиззах вилоят солиқ бошқармаси, ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIY B NK”, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик жамияти, шунингдек таъсисчилари “GOOD INTENT TR DE” масъулияти чекланган жамияти ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ишни санация қилувчи бошқарувчи вакили – А.Равшанов (2025 йил 20 ноябрдаги 31/3571-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси –У.Норбоев (ишончномага асосан) иштирокида, аризачи қарздор ва таъсисчи “GOOD INTENT TR DE” масъулияти чекланган жамияти, қарздор кредиторлари ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIY B NK”, “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, мобиль конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “GR PP ” масъулияти чекланган жамияти Зомин туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Жиззах вилояти, Янгиобод туманида 500 гектар узумзор барпо этиш режаси 2019 йилда ишлаб чиқилганлигини, 2020 йил ҳолатига 365 гектар узумзор барпо этилганлигини, 2021 йил 10 июнь ҳолатига 140 гектар майдонга экилган кўчатлар сувсиз шароитда нобуд бўлганлигини, бундан ташқари, 2022 йил январь ойида аномал совуқ натижасида 100 гектар майдонда узумзор нобуд бўлганлигини, юқорида кўрсатилган табиий офатлар натижасида 2023-2024 йилларда 7 000 тоннадан юқори хосил олишга эришилмаганлиги натижасида 2024 йил 1 июль ҳолатига ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIY B NK” Мирзачўл филиалидан 36 985 134 059,60 сўм, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигидан 7 499 000 000 сўм, Янгиобод туман Электр тармоқлари корхонасидан 538 512 985 сўм қарздорлиги мавжудлигини жами 45 022 647 044,60 сўм кредитор қарздорликлари мавжудлигини, ҳозирги кунда аризачи қарздорнинг кредиторлари талабларини қондириш ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятига қодир эмаслигини маълум қилиб, ўзини-ўзи умумий тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни ва суд санация таомилини қўллашни сўраган. Суднинг 2024 йил 30 сентябрдаги ажримига асосан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш иши қўзғатилиб, кузатув таомили жорий қилинган ва 3-тоифали суд бошқарувчи А.Равшанов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга кузатув жараёнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот ва кредиторлар йиғилиш баёнини тақдим қилган. Кейинчалик, муваққат бошқарувчи А.Равшанов томонидан қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг кредиторлари қарздорга нисбатан санация тамоилини жорий этиш ҳақида танлов қилинганлигини ва кредиторлар йиғилишининг кўпчилиги овози билан қарздорга нисбатан 24 ойга санация жорий қилиш тўғрисида қарорга келганлигини, иш ҳужжатларини таҳлил натижасида тақдим қилинган хулосаларига асосан қарздорнинг фаолиятини қайта тиклаш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, фаолиятини тиклаш тартиб таомилларидан санацияни жорий қилишни сўраган. Қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 24 ойга санация жорий қилиш тўғрисида муваққат бошқарувчи А.Равшановнинг ҳисоботи тақдим қилинган. Суднинг 2024 йил 21 ноябрдаги ажрими билан қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 12 ой муддатга суд санация таомили жорий этилиб, суд санацияси режаси тасдиқланган ва санация қилувчи бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси А.Равшанов тайинланган ҳамда санация қилувчи бошқарувчига ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган қоидалар асосида олиб бориш ва бажарилган ишлар юзасидан иқтисодий судга ҳисоботлар тақдим этиб бориш вазифаси юклатилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга хат билан мурожаат қилиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги “Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги 635-сонли қарорининг 24-бандида кузатув, суд санацияси, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари ва тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомили ва жисмоний шахс қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун иккинчи тоифадаги суд бошқарувчиси фаолият олиб бориши мумкинлиги белгиланганлигини маълум қилиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси А.Равшановнинг ўрнига “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг санация бошқарувчиси вазифасига бошқа суд бошқарувчисини алмаштиришни сўраб, 2-тоифали суд бошқарувчилари Ф.Равшанов ва Ф.Пирматовларнинг номзодларини тақдим қилган. Суднинг 2024 йил 25 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, А.Равшанов “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг санация бошқарувчиси вазифасидан озод этилган ва “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг санация бошқарувчиси этиб Ф.Равшановнинг номзоди тасдиқланган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2402/3571-сонли иқтисодий иши бўйича қўлланилган суд санацияси тартиб-таомили тамомланиб, ишни кўриш 2025 йилнинг 26 ноябрь кунига Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида тайинланганлигини, кейинчалик иш ҳужжатларини қўшимча ўрганиш ва ишда иштирок этувчи шахсларни иштирокини таъминлаш мақсадида мазкур иқтисодий иш 2025 йил 4 декабрга қолдирилган. Жиззах вилоят суди расининг 2025 йил 27 ноябрдаги 151-сонли буйруғига асосан Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов ўқув таътилига чиққанлиги сабабли мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий судининг 2025 йил 4 декабрдаги ажрими билан Фориш туман иқтисодий судининг иш юритувига қабул қилиниб, суд муҳокамаси 2025 йил 19 декабрь кунига қолдирилган. Мазкур иқтисодий иш Фориш туман иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиши давомида қарздор юридик шахс сифатида Жиззах вилояти, Янгиобод туманида давлат рўйхатидан ўтганлиги аниқланиб, суднинг 2025 йил 19 декабрдаги ажрими билан ишни тегишлилиги бўйича қарздор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги Зомин туманлараро иқтисодий судига ўтказиш белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, суд муҳокамасида кўриб чиқиш белгиланди. Бугунги суд мажлисида мобиль конференцалоқа режимида қарздорнинг санация бошқарувчисининг вакили иштирок этиб, ўз сўзида қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлисида мобиль конференцалоқа режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз сўзида қарздорни тиклаб олиш учун суд томонидан 12 ой муддатга санация қўлланилганлигини, аммо тиклаб олиш юзасидан ижобий натижага эришиш имкони бўлмаганлигидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиш учун “Гибрид почта” орқали ажрим нусхаси аризачи қарздорга юборилганлигини, қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжудлигини, шунингдек аризачи қарздор раҳбарининг уяли алоқа телефонига суд ходими томонидан алоқага чиқиб, хабардор қилинганлиги юзасидан телефонограммаси мавжудлиги аниқланди. Бундан ташқари, аризачи қарздорнинг кредиторларига ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилиш учун “Гибрид почта” орқали ажрим нусхаси юборилганлигини, ажрим нусхасини қабул қилиб олганлиги юзасидан почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги аниқланди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ҳамда 170-моддаларига асосан ишни мавжуд материаллар асосида аризачи қарздор ва қарздорнинг кредиторларининг вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, ишда иштирок этган санация бошқарувчининг тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб ҳамда ишда иштирок этган шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, қарздор Янгиобод туман давлат хизматлари маркази томонидан 2016 йил 29 декабрда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиб, шу ҳақда тегишли гувоҳнома олган, Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган ва қарздор раҳбари сифатида Қўлдошев Адҳамбой ишлаб келган, таъсисчиларининг улуши “GOOD INTENT TR DE” масъулияти чекланган жамияти 6,50 фоизга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 93,50 фоизга эга бўлган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами” СТИР 304502867 берилган. Қарздор ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIY B NK” Мирзачўл филиалидан ҳисоб рақам очиб фаолият кўрсатиб келган. Қарздорнинг асосий фаолият тури узум етиштириш ва қайта ишлаш ҳисобланган. Санация бошқарувчи томонидан қарздорга тегишли мол-мулкларига ва дебитор-кредитор қарздорликларига аниқлик киритиш мақсадида рўйхатга олувчи ҳамда таъминотчи ташкилотларга мурожаат қилинган ва қуйидагича маълумотлар олинган: Жумладан; Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2024 йил 22 октябрдаги 10/8-2352-сонли жавоб хатида аризачи қарздор ҳисобига автомототранспорт воситалари рўйхатга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 14-6-24/1773-сонли жавоб хатида аризачи қарздор номида 2008 йилда ишлаб чиқарилган русуми МТЗ-80Х, техник паспорт рақами UZ-АА109457, 25 АА346-давлат рақамли трактор, 2013 йилда ишлаб чиқарилган русуми Арион 630с, техник паспорт рақами UZ-АА114143, 25 ВА190-давлат рақамли юқори унумли трактори, 2021 йилда ишлаб чиқарилган русуми Белорус 82.1, техник паспорт рақами UZ-АА109720, 25 ВА186-давлат рақамли трактори, 2020 йилда ишлаб чиқарилган русуми LOVOL 704-EF1, техник паспорт рақами UZ-АА109738, 25 BА187-давлат рақамли мини трактори, 2020 йилда ишлаб чиқарилган русуми VP-1 BP, техник гувоҳномаси UZ-АА018732, пуркагич ҳамда 2021 йилда ишлаб чиқарилган русуми 7 СХ-1,5, техник паспорт рақами UZ-АА109757, 25 АА337-давлат рақамли ярим тиркамалари мавжудлигини маълум қилган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг 2024 йил 28 октябрдаги 05-19-02-12258-сонли жавоб хатида аризачи қарздор номига Янгиобод тумани, “Совот” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 29-уй нотураржойи, 2017 йил 27 августдаги Янгиобод туман ҳокимининг 745-сонли қарорига асосан кадастр рақами 13:12:05:01:02:0129-сонли ҳамда Янгиобод тумани, “Совот” МФЙ, Чинобод кўчаси 25-уй нотурар-жойи, 2019 йил 15 январдаги Янгиобод туман ҳокимининг 17-сонли қарорига асосан кадастр рақами 13:12:05:01:02:0125-сонли кўсмас мулк объектлари давлат кадастри рўйхатидан ўтказилганлиги, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарияси” Давлат корхонасининг 2024 йил 17 октябрдаги 02/10-5669-сонли жавоб хатида аризачи қарздорнинг номида қимматли қоғозлар мавжуд эмаслиги, Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 31 октябрдаги 35-58380-сонли жавоб хатида қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлардан 183 666 412 сўм қарздорлиги мавжудлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Жиззах вилоят бошқармасининг 2024 йил 21 октябрдаги 15/05-24-03862-сонли маълумотига асосан қарздорнинг дебитор ҳамда кредитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги, “ UDUDG Z JIZZ ” газ таъминоти филиалининг 2024 йил 24 октябрдаги 31-41-41/5233-сонли жавоб хатида қарздор улгуржи истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтмаганлиги, “JIZZ UDUDIY ELEKTR T R OQL RI KOR ON SI” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 22 октябрдаги 822-сонли жавоб хатида қарздорнинг 602 548 280 сўм қарздорлиги мавжудлиги, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасининг жавоб хатида қарздорнинг қарздорлик ундируви бўйича 233 664 620 сўм миқдоридаги ижро ҳужжатлари мавжудлиги ҳамда ташқи иқтисодий фаолият “ ILLIY B NK” Мирзачўл филиалининг 2024 йил 31 октябрдаги 01-2162/01-сонли жавоб хатида қарздорнинг 35 620 517 455 сўм миқдоридаги кредит қарздорлиги мавжуд эканлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Санация бошқарувчи Ф.Равшанов томонидан судга тақдим этилган қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлили бўйича хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатларига кўра, қарздор жамият кредиторларининг 2025 йил 3 октябрдаги 2-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан қарздорни суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси маъқулланган. Юқорида қайд этилган Қонуннинг 52-моддасида, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги белгилаб қўйилган. Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари эга эканлиги қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади)нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-банди биринчи хатбошисига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади деб белгиланган. Ушбу Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши лозимлиги қайд этилган. Давлат активларини бошқариш Агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзодлари рўйхатида 3-тоифали суд бошқарувчиси сифатида Б.Холматов кўрсатилган. Юқорида қайд этилганларга биноан, суд иш ҳужжатларини, қарздорнинг мол-мулки ҳолатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан тўлаш муддати ўтган қарзларнинг таҳлилини, қарздорни тўлов қобилиятининг тиклаш имкониятларини ўрганиб чиқиб, суднинг ажримига асосан ўн икки ой муддатга санация қўлланилганлигини, ижобий натижага эришиш имкони бўлмаганлигини, унинг тўлов қобилияти ва молиявий аҳволини тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 52-моддаси ва бошқа моддаларини қўллаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра банкрот деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия этилган номзод Б.Холматовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни ҳамда тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни, шунингдек аризачи қарздор томонидан ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 1 020 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 192, 210, 211-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л ад и : Аризачи “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамияти умумий тартиб-таомилига кўра банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Холматов тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш, қарздорни умумий тартиб-таомилига кўра банкрот деб топилганлиги тўғрисида ўн кунлик муддатда матбуотда эълон бериш, қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши юзасидан чоралар кўриш, кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш, юритиш ва кўриб чиқиб, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар ойда белгиланган муддатда судга тақдим этиш; олти ойлик муддатда тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш, тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш ҳақида ҳисоботни ва бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга тақдим этиш; қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириш, чоралар кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга; сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш; тугатишга доир иш юритиш Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ости ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиб ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни белгиланган муддатда судга тақдим этиш вазифаси юклатилсин. Қарздор “GR PP ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 1 020 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов