← Назад
Решение #2827762 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21943-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддиновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили И.Холматов (Фермерлар кенгаши ҳуқуқшуноси, ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Эминова (ишончнома асосида) иштирокида, Тошлоқ тумани
фермерлар кенгашининг даъвогар «ААААА» фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар «ААААА» АЖдан 79 тонна суммаси эса 819 023 814 сўмлик уруғлик дон
олинган қарздорликни асоссиз орттирилган бойлигини ташкил этувчи мол-мулк
жабрланувчига асл ҳолида қайтарилиши лозим деб кўрсатилгани сабабли ушбу
қарздорликни асл ҳолатига қайтариш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, «ААААА» фермер хўжалиги (қуйида “Харидор”
ёки “даъвогар” деб юритилади) ва «ААААА» АЖ (қуйида “Сотувчи” ёки “жавобгар”
деб юритилади) ўртасида 2023 йил 06 сентябрь куни буғдой уруғи етказиб бериш
тўғрисида №3-96/23-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, Сотувчи буғдой уруғлиги(маҳсулот)ни топшириш
мажбуриятини, Харидор эса маҳсулот қийматини 15 фоизин олдиндан, қолган
85 фоизини маҳсулот қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб 1 (бир) ой ичида тўлаш
мажбуриятини олган. Шартнома қиймати 819 023 819,25 сўм деб белгиланган.
Сотувчи томонидан Харидорга счёт фактуралар ва юк хатлари асосида етказиб
берилган берилган деб ҳисобланган буғдой уруғлик маҳсулотлари ҳақиқатда етказиб
берилмаган деган важлар кўрсатилиб, Тошлоқ тумани фермерлар кенгаши даъвогар
«ААААА» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «ААААА» АЖдан 79 тонна
суммаси эса 819 023 814 сўмлик уруғлик дон олинган қарздорликни асоссиз
орттирилган бойлигини ташкил этувчи мол-мулк жабрланувчига асл ҳолида
қайтарилиши лозим деб кўрсатилгани сабабли ушбу қарздорликни асл ҳолатига
қайтариш учун ҳал қилув қарори қабул қилишни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Тошлоқ тумани фермерлар кенгаши вакили кўргазма
бериб, ҳужжатларда жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган буғдой
уруғлик маҳсулотлари ҳақиқатда етказиб берилмаганлиги боис, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, ишга оид ҳужжатлар
тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан буғдой уруғлик
маҳсулотлари етказиб берилганлиги, счёт фактураларда шартнома санаси ва рақами
техник хатолик билан нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкинлиги, лекин маҳсулотлар
ҳақиқатда етказиб берилганлиги, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис
инкассо талабномасига асосан тўловларнинг бир қисми фермер хўжалиги ҳисоб
рақамидан ечиб олинганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Жавобгар «ААААА» фермер хўжалигидан суд мажлисига вакиллар келмади.
Аввалги суд мажлисида фермер хўжалиги раҳбари тушунтириш бериб, тарафлар
ўртасида тасдиқланган счёт фактуралар электрон тасдиқланганлиги, электрон калит
ҳисобчи ёки ўғли томонидан имзоланган бўлиши мумкинлиги, ўғли Россия
Федерацияда ишлашлигини билдирган. Тарафлардан иш бўйича қўшимча ҳужжатлар
талаб қилиб олиш мақсадида суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган ва бу ҳақда
фермер хўжалиги раҳбаридан тилхат олинган. У суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд
мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи
қонунчиликда
назарда
тутилган
бўлмаса-да,
лекин
фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи
эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 06 сентябрь
куни буғдой уруғи етказиб бериш тўғрисида олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, жавобгар даъвогар фермер хўжалигига шартномада белгиланган
маҳсулотларни етказиб бериш, ўз навбатида даъвогар фермер хўжалик
маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан даъвогар фермер
хўжалигига 2023 йил 26 октябрь кунги 827-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан
68 282 100,03 сўмлик, 835-сонли счёт фактурага асосан 83 304 162,03 сўмлик,
2023 йил 04 ноябрь кунги 916-сонли счёт фактурага асосан 667 437 552,19 сўмлик
жами 819 023 814 сўмлик буғдой уруғлик маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ
тўловлар тўланмай келинган. Шунингдек, даъвогар фермер хўжалик томонидан
2025 йилда жавобгардан 2025 йил 22 октябрь кунги 362-сонли счёт фактура асосида
72 508 292,96 сўмлик, 2025 йил 31 октябрь кунги 2/1-сонли счёт фактура асосида
122 708 880 сўмлик, 2025 йил 27 ноябрь кунги 2/2-сонли счёт фактура асосида
24 948 000 сўмлик буғдой уруғлик маҳсулотлари қабул қилиб олган. Жавобгар
вакилининг судга тақдим қилинган солиштирма далолатномасига асосан
қарздорликнинг бир қисми тўланган бўлиб, даъвогарнинг 730 427 814,09 сўм
қарздорлиги тўланмасдан қолган. Жавобгар томонидан даъвогар фермер хўжалигига
етказиб берилган буғдой уруғлик маҳсулотлари ишонч қоғозлари, ҳисобвароқфактуралар, юк хатлари ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Суд, даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлари исботланмаганлиги
боис, ушбу важларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ваҳоланки, ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш
учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ-3318-сонли Қарорининг
3-банди олтинчи хат бошига асосан “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.” Даъвогарнинг асоссиз
киритилган даъво аризаси бўйича давлат божи тарафлардан ундирилмайди.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб
топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Тошлоқ тумани фермерлар кенгаши томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов