← Назад
Решение #2827764 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1106-2501/5103-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
И.Қосимов, С.Тургумбаев (ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси
“************************”
АЖ
манфаатида
жавобгар
–
“************************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 59 996 160
сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилоят худудий
бошқармаси
“************************”
АЖ
манфаатида
жавобгар
–
“************************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 59 996 160
сўм миқдорида қайта ҳисоб қилинган суммани ундиришни сўраган.
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими
билан 4-1106-2501/5103-сонли иқтисодий иш судловга тегишлилик бўйича Фарғона
туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида медиация келишуви тузилганлиги сабабли,
ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
ИПК 131-моддасига
асосан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиация келишуви даъвогар ва жавобгарлар ўртасида профессионал
медиатор С.Ахмаджонов иштирокида тузилган. Медиатив келишуви тарафлар
медиация келишувини тузиш ваколатига эга даъвогар, жавобгар ва медиатор
томонидан имзоланган.
ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади.
Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид
эмаслигини, унинг шартлари
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Шунинг учун давлат божи
жавобгардан ундирилмайди, почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.
2
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар
“************************”
АЖ
ҳамда
жавобгар
–
“************************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 26
декабрь куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар “************************” АЖ томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат
ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Махмудова