← Назад
Решение #2827774 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 217 | — | code_article | |
| онуннинг | 48 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/7267-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 26 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон тумани
прокурори катта ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида, аризачи вакили
С.Назаров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Т.Юнусов (паспорт
асосида)ларнинг иштирокида, аризачи -------------нинг, жавобгар "-------------"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ЕОТА (Экологик оқибатлар
тўғрисида ариза) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига қадар
фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризадан кўринишича, ------------- (келгуси ўринларда “аризачи” деб
юритилади) томонидан ўрганишлар натижасида, "-------------" масъулияти
чекланган жамиятида (келгуси ўринларда “жавобгар” деб юритилади)
фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрь кунги 541-сонли қарорининг 1-иловасида
кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экалогик экспертиза хулосаси
олиши лозимлиги, бироқ жавобгар томонидан мазкур қарор талаблари
бузилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар атроф муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг
юқори даражаларини тартибга олувчи эгалогик ва бошқа йўналишдаги
мезонларни ишлаб чиқиш шарт бўлсада, бу талаблар бажарилмагани, хусусан
Ўзбекистон тумани экалогия бўлими бошлиғи в.в.б Х.Жамолов ва “Давлат
эклолгик экспертизаси маркази” Фарғона вилоят филиали мутаҳассиси
Х.Сайфидиновлар жавобгарнинг фаолияти юзасидан филиалдаги мавжуд
маълумотлар асосида мониторинг олиб борилганда, жавобгарнинг фаолияти
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ражаьгарди МФЙ, Жумабойчек
қишлоғида жойлашганлиги, корхона фаолияти “тош майдалаш” (дробилька)
фаолият тури билан шуғиланиш учун “Атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги
ариза” АТТА хулосаси олинмасдан ва
объект ҳозирда фойдаланишида
бўлганлиги сабабли “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш” тартибини юкловчи
босқичи ҳисобланган “эколгик оқибатлар тўғрисида ариза” лойиҳаси ишлаб
чиқилиб, давлат экалогик экспертизасининг тегишли хулосаси олиниши шарт
деб кўрсатилган бўлишига қарамасдан экалогик хулоса олинмагани туфайли,
аризачи Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
жавобгарнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари кўргазма бериб, жамиятнинг пул
маблағи етарли бўлмаганлиги сабабли, хулосаларни олиш учун ариза топшира
олмаганлигини, иш бўйича адвокат олиш учун ишни бошқа кунга қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида прокурор ариза бўйича ўз фикрини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи важавобгар вакилларининг кўргазмаларини ва прокурор
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича Ўзбекистон тумани экалогия бўлими
бошлиғи в.в.б Х.Жамолов ва “Давлат эклолгик экспертизаси маркази” Фарғона
вилоят филиали мутаҳассиси Х.Сайфидиновлар жавобгарнинг фаолияти
юзасидан филиалдаги мавжуд маълумотлар асосида мониторинг олиб
борилганда, жавобгарнинг фаолияти Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани,
Ражабгарди МФЙ, Жумабойчек қишлоғида жойлашганлиги, корхона фаолияти
“тош майдалаш” (дробилька) фаолият тури билан шуғиланиш учун “Атроф
муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза” АТТА хулосаси олинмасдан ва объект
ҳозирда фойдаланишида бўлганлиги сабабли “Атроф муҳитга таъсирини
баҳолаш” тартибини юкловчи босқичи ҳисобланган “эколгик оқибатлар
тўғрисида ариза” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экалогик экспертизасининг
тегишли хулосаси олиниши шарт деб кўрсатилган бўлишига қарамасдан
экалогик хулоса олинмагани туфайли, аризачи Ўзбекистон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини ЕОТА (Экологик
оқибатлар тўғрисида ариза) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси
олингунига қадар вақтинчалик тўхтатишни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 215-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий
таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: .... фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш
ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти
ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан
боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб
туриш ҳоллари мустасно.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 48-моддасига
мувофиқ, корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон
саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган
тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир
этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса
тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки
ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш
хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз
ваколатларига мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик
субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий
муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага
келишининг олдини олиш мақсадида фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган
муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарорига
1-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида” ги Низомнинг 22-банди
10-қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-мухитни
мухофаза қилиш давлат қўмитасининг худудий бошқармалари атроф-мухитга
захарли таъсир кўрсатган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар
фаолитятини чеклаш, тўҳтатиб туриш, тўҳтатиш ва (ёки) қайта
ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф-мухитга, фуқароларинг хаети
ва соғлиғига етказилган зарарни ўрнини қоплаш хақида судга ариза билан
мурожаат қилиш хуқуқига егадир.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 222-моддаси 3-қисмига мувофиқ,
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб
қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган
шахснинг номи; 2) ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган нормативҳуқуқий ҳужжатлар; 3) қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, молиявий
жазо чораси қўлланилган тақдирда эса — унинг миқдори; зиммасига молиявий
жазо чораси суммасини ундириш юклатилган назорат қилувчи органнинг номи;
4) фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат;
лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат;
амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган лицензиянинг (рухсатноманинг),
шунингдек бекор қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) номи, рақами,
берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни
(рухсатномани) берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай
шартлар бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва
тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай
шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги.
Бу ҳолатда суд аризани асосли деб топади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодекснинг 215-, 217-, 222моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-------------" масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти
унинг томонидан ЕОТА (Экологик оқибатлар тўғрисида ариза) экологик
экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига қадар вақтинчалик тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар "-------------" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Фарғона
вилоят Экология,атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармаси фойдасига 41200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф ўн кун муддат ичида Ўзбекистон
туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:
И.С.Турсунов