← Назад
Решение #2827775 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 16 | — | law | |
| онуннинг | 48 | — | law | |
| нинг | 469 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1501-2502/21713-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Умаров
(ишончнома асосида)ни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг «*****************» акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «*****************» маъсулияти чекланган
жамиятидан 176 238 720 сўм қайта ҳисоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
«*****************» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«*****************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 176 238 720 сўм
қайта ҳисоб қилинган суммани ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан мутахассис жалб этилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «*****************» акциядорлик
жамияти ходимлари томонидан «*****************» маъсулияти чекланган
жамиятига тегишли Фарғона шаҳар, А.Навоий МФЙ, С.Темур кўчаси, 11-уй, 41хонадоннинг ичимлик ва оқова тармоқлари кўздан кечирилганда, сув хисоблагичдан
ташқари сув тармоғига диаметри 25 мм.ли қувур орқали ўзбошимчалик билан
уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Шу сабабли даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш”
Қоидаларига (бундан буён матнда “Қоидалар” деб юритилади) асосан формула
бўйича ҳисоб-китоб қилиб, жавобгарга нисбатан 12 ой муддатга 176 238 720 сўм
қайта ҳисоб қилинган сумма ҳисобланган.
Шунингдек, Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 25 декабрь кунги
хулосасига кўра, «*****************» маъсулияти чекланган жамияти
томонидан «*****************” АЖнинг ичимлик сув тармоғига Ўзбекистон
Республикасининг 2022 йил 22 июль кунги ЎРҚ-784-сонли қонунининг 16моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15
июлдаги 194-сонли қарори 2-иловасининг 76-78-115-бандларига асосан,
“*****************” АЖ ходимлари томонидан Фарғона шаҳар А.Навоий МФЙ
С.Темур кўчаси, 11-41-уйда “Мезон уй жой савдо” масъулияти чекланган
жамияти фаолият олиб борилаётганлиги бўйича тўлиқ ўрганиш ишлари олиб
бормасдан далолатнома ва зарар ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақида хулоса
берган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова
сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига кўра,
ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар ва оқова
сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш асбобларининг ҳамда
ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта ўрганиши;
давлат назорати органини ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни
чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимча уланишнинг аниқланган ҳоллари
тўғрисида хабардор қилиши;
махсус ваколатли давлат органининг ичимлик суви таъминоти ва оқова
сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги топшириқлари бажарилишини
таъминлаши шарт.
Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа
ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам
бўлиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 48-моддаси иккинчи қисмига кўра, сувни ҳисобга олиш
асбоби мавжуд бўлмаган тақдирда, аҳоли учун сарфланган ичимлик сувининг
ҳисоби белгиланган истеъмол нормалари асосида, юридик шахслар учун эса
ичимлик суви таъминоти тармоқларининг (ичимлик суви қувурининг) ўтказиш
қобилияти бўйича юритилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 469-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергиядан турмушда фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент
тармоққа белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб
у билан шартнома тузилган ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан бири
уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда
тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Шартнома янги
муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан
ўзгартирилиши мумкин.
Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан
олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро
муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома билан
тартибга солиб турилади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Юқорида таҳкидланган Қоидаларни 98-бандига кўра, иссиқлик таъминоти,
ИСКХ ташкилотлари, идоралар турар жой фонди ва ётоқхоналар (Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги бундан истисно), диний ташкилотлар,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой эгалари
ширкатлари (ўз эҳтиёжлари учун) ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш
хизматлари учун тўловларни жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар
бўйича, қўшимча қиймат солиғини қўллаган ҳолда амалга оширадилар деб
белгиланган.
Гарчи, Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекцияси 2025 йил 25 декабрь кунги хулосасида
Фарғона шаҳар А.Навоий МФЙ С.Темур кўчаси, 11-41-уйда “Мезон уй жой
савдо” масъулияти чекланган жамияти фаолият олиб борилаётганлиги бўйича
тўлиқ ўрганиш ишлари олиб бормасдан далолатнома ва зарар ҳисоб-китоб
қилинганлиги ҳақида хулоса берган бўлсада, даъвогар томонидан тақдим этилган
видео тасвирлар ва тўлов квитанциялари жавобгар “Мезон уй жой савдо”
масъулияти чекланган жамияти фаолият олиб бораётгани, ташкилот
тугатилмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган
ноқонуний қурилма мавжудлиги ҳақидаги видео тасвирларни, жавобгар
томонидан амалга оширилган тўлов квитанцияларга асосан суд, даъвогарнинг
жавобгар ҳисобидан 176 238 720 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ундириш
талабидан 1 ойга қайта ҳисоб китоб қилиб, 14 686 560 сўм қисмини асосли деб
ҳисоблаб қаноатлантиришни ва қолган қисми асоссиз бўлганлиги сабабли рад
этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 14 686 560 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 293 731,20 сўм давлат божини ундиришни, даъвони рад
этилган қисми бўйича даъвогардан Республика бюджетига 3 231 043,2 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилар асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 157, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*****************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«*****************» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14 686 560 сўм
қайта ҳисоб қилинган сумма ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*****************» маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 293 731,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «*****************” акциядорлик жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 3 231 043,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.Махмудова