Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7643 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Cit -w rk 1 Ответчик / Подсудимый Sh dlik f g
Source ID 3a55a055-32de-4ea4-ab77-0f53d12296ab Claim ID PDF Hash eeac6595bb3446da... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
сулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 434-моддаси сулот етказиб берувчига ушбу Кодекс 434 code_article
Текст решения 8 226 символов
4-1303-2502/7643-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 26 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар “Cit -w rk 1” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Sh dlik f g” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 45 570 000 сўм асосий қарз ва 22 785 000 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар тугатиш бошқарувчиси А.Рустамов, жавобгар раҳбари М.Хатамова иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди биносида видеоконферецалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Cit -w rk 1” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва “Sh dlik f g” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 2 августда 09-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга қорамол ва озуқа маҳсулотларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбурияти олган. Шартноманинг умумий баҳоси 169 570 000 сўмни ташкил қилган. Даъвода даъвогар томонидан жами 169 570 000 сўм миқдорида маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 45 570 000 сўм асосий қарз ва 22 785 000 сўм фоизни ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисида жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, шу пайтга қадар қарздорлик тўланмаганлиги боис даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвога нисбатан эътироз билдириб, шартнома ҳамда ҳисобварақ-фактуралар электрон имзолар орқали расмийлаштирилганлиги, бироқ ушбу ҳужжатларни ўзи имзоламаганлиги, электрон имзоларини Азизжон Усмоновга топширганлиги, ушбу шахс томонидан барча ҳужжатлар расмийлатирилганлиги, қолаверса даъвогар томонидан етказилган озуқа маҳсулотлари сифатсиз бўлганлиги, шу сабабли бошқа тадбиркордан озуқа маҳсулотларини сотиб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 2 августда 09-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар жами 169 315 000 сўм миқдоридаги маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Ушбу ҳолат даъво аризасига илова қилинган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топади. Бироқ, жавобгар томонидан жами 124 000 000 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланган бўлсада, қолган 45 570 000 сўм маҳсулотлар ҳақи тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд, жавобгар томонидан 45 570 000 сўм миқдоридаги маҳсулот даъвогарга етказиб берилганлиги даъво аризасига илова қилинган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз исботини топганлиги сабабли даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 22 785 000 сўм фоиз ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 11-бандида, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса фоизнинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 3 417 750 сўм фоизни ундиришни лозим деб топди. Гарчи жавобгар шартнома ҳамда ҳисобварақ-фактуралар электрон имзолар орқали расмийлаштирилганлиги, бироқ ушбу ҳужжатларни ўзи имзоламаганлиги, электрон имзоларини Азизжон Усмоновга топширганлиги, ушбу шахс томонидан барча ҳужжатлар расмийлатирилганлигини билдирган бўлсада, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Шунингдек, жавобгар суд мажлисида даъвогар томонидан етказилган озуқа маҳсулотлари сифатсиз бўлганлиги, шу сабабли бошқа тадбиркордан озуқа маҳсулотларини сотиб олганлигини билдирди. Ҳолбуки, ФК 351-моддасининг биринчи қисмига кўра, тегишли даражада сифатли бўлмаган товарлар етказиб берилган сотиб олувчи (олувчи) маҳсулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли, етказиб берилган товарларнинг сифатсизлиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш олган маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилган товарларни тегишли даражада сифатли товарлар билан дарҳол алмаштирган ҳоллар бундан мустасно. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан сифатсиз маҳсулотлар етказиб берилганлиги юзасидан маълум қилмаган. Шу сабабли суд жавобгарнинг ушбу важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 45 570 000 сўм асосий қарз, 3 417 750 сўм фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 1 367 100 сўм давлат божи ва 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Cit -w rk 1” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “Sh dlik f g” масъулияти чекланган жамиятидан 45 570 000 сўм асосий қарз, 3 417 750 сўм фоиз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Sh dlik f g” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 367 100 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Sh dlik f g” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов