← Назад
Решение #2827785 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ФК | 957 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1501-2502/21953-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Актамовни
иштирокида,
даъвогар
«************************»
акционерлик
жамиятининг жавобгар ЯТТ «************************»дан жами 8 470
170,87 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«************************» акционерлик жамияти судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар ЯТТ «************************»дан 7 770
170,87 сўм асосий қарз, 700 000 сўм вакил харажатлари ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан кредит шартномасида
белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли банкка суғурта
товони тўлаб берилганлигини, ҳозирда жавобгар томонидан 4 300 000 сўм
тўлов амалга оширилганини билдириб, даъвонинг тўланмаган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «************************»
акционерлик жамияти (“Суғурталовчи”) ва « ng B nk» АТБ (“Суғурта
қилдирувчи”) ўртасида 2024 йил 28 октябрь кунги 22982-14/00/00-сонли
2
микрокредитни қайтармаслик хавфини суғурталаш тўғрисида Бош шартнома
тузилган.
Бош шартноманинг 3.1-бандига кўра кредит шартномаларида
кўрсатилган муддатларда ва шартларда қарздор кредит тўловчиларнинг ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши
белгиланган.
“Суғурталовчи” томонидан “Суғурта қилдирувчи”нинг 2025 йил 29
майдаги аризасига асосан, суғурта ҳодисаси рўй берган деб ҳисобланиб,
9 770 170,87 сўм миқдорида суғурта товони 2025 йил 1 июлда “Суғурта
қилдирувчи”га тўлаб берилган.
Бош шартноманинг 8.1-бандида суғурта қилдирувчининг суғурта
натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи
тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ
бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти)
эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси
шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида
суғурталанган
мулкка
етказилган
зарарни
ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФК 957-моддасига кўра Агар мулкий суғурта шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг
суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш
ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига
ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрь
кунги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарори 18-бандида ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар
мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) нинг суғурта натижасида қопланган зарар
учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 7 770 170,87 сўм суғурта
товони суммасини регресс тартибда ундириш талабини асосли деб
ҳисобласада, даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар томонидан 4 300 000
сўм тўлов амалга оширилганини билдирди.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 700 000 сўм вакил
харажатларини ундиришни сўраган.
3
«************************» акциядорлик жамияти билан “ES E”
адвокатлик фирмаси ўртасида юридик ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома
тузилган.
Ушбу шартнома асосан «************************» акциядорлик
жамияти томонидан “ES E” адвокатлик фирмасига 700 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар
шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда
тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари,
ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 700 000 сўм вакил
харажатларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгардан 3 470 170,87 сўм суғурта товони, 700 000 сўм вакил
харажатлари, 412 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини
ундириш лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 166, 170, 176-179 ва 186-моддаларига асосан,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар
«************************»
акциядорлик
фойдасига жавобгар ЯТТ «************************»дан
жамияти
3 470
4
170,87 сўм суғурта товони, 700 000 сўм вакил харажатлари, 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.Махмудова
5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1501-2502/21953-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Актамовни
иштирокида,
даъвогар
«************************»
акционерлик
жамиятининг жавобгар ЯТТ «************************»дан жами 8 470
170,87 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 170,
176-179 ва 186-моддаларига асосан,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар
«************************»
акциядорлик
жамияти
фойдасига жавобгар ЯТТ «************************»дан
3 470
170,87 сўм суғурта товони, 700 000 сўм вакил харажатлари, 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.Махмудова