Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/15623 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 88097ccf-ab58-4a3a-ba37-49f944a80bd3 Claim ID PDF Hash 7b06514e106bd6a0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 732 символов
4-1301-2501/15623-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 26 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» АЖнинг жавобгар *******дан даъвогар «*******» АЖ фойдасига 351.503.822 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, ********** (2025 йил 30 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: «*******» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 17 январда 1330120317-сонли улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобгар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил декабрь ҳолатига 351.503.822 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 351.503.822 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар истеъмол қилган табиий газ ҳақини суд мухокамасига қадар тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, фақат почта харажатини ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида қатнашган прокурор жавобгар қарзларини тўлаб берганлиги боис, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида фикр билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 17 январда 1330120317-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби қилинган ва 2025 йил декабрь ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган табиий газдан муддати ўтган қарздорлиги 351.503.822 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Лекин, суд мажлиси муҳокамасига қадар жавобгар даъво талабидаги 351.503.822 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақини 2025 йил 26 декабр холтига тўлиқ тўлаб берган ва бу ҳақда даъвогар судга тасдиқловчи тўлов ҳужжатларини тақдим этди. Бундан кўринадики, жавобгарнинг қарздорлиги тўлаб берилган. Шу сабабли суд даъвонинг қаноатлантириш рад этилиши лозим. Суд жавобгарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги важи билан келишмайди. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартномада ёки Қонунда даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ бўйича юзага келган қарздорлигини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат этишдан аввал жавобгарга талабнома юбориш тартиби белгиланмаган. Шундай бўлсада, даъвогар судга даъво аризаси киритишдан аввал, 2025 йил 16 сентябрда жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 7.030.076 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *******дан даъвогар «*******» АЖ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *******дан Республика бюджетига 7.030.076 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов