Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2502/14898 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья IMOMOV AXRORJON ANVAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Санитар эко сервис
Source ID d7ab0ac2-bb5c-4c4c-ab5c-e4f11a0b227b Claim ID PDF Hash aa266ea89f5bcddf... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2502/14898-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Марғилон шаҳри 2025 йил 26 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, Фарғона вилоят прокуратурасининг даъвогар Фарғона вилоят Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси манфаатида жавобгар “Санитар эко сервис” МЧЖдан 140 153 893 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Марғилон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Асқаров, жавобгар вакили Р.Адхамов (2025 йил 26 декабрдаги 215-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона вилоят прокуратураси Фарғона вилоят Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси манфаатида судга мурожаат қилиб, “Санитар эко сервис” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 140 153 893 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 22 декабрдаги медиатив келишувни тақдим этди. ИПК 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур медиатив келишув Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ тузилган. Тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар Фарғона вилоят Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шикоят (протест) берилиши мумкин. Судья А.Имомов