← Назад
Решение #2827796 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 454 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 550 символов
4-1301-2504/15544-сонли иқтисодий иш
судья – Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ YD
UZ KIS N F
RY” МЧЖ ҚК манфаатида жавобгар « LINV S
Y
24» МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Салайдинов (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и к л а д и:
“ YD UZ KIS N F
RY” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) ва « LINV S
Y
24» МЧЖ (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 25.06.2025 йилда 5139514.1.1-сонли ва
5139569.1.1-сонли шартномалар имзоланган.
Мазкур шатномаларга кўра жавобгар даъвогарга умумий қиймати 2
479 700 сўм бўлган рулекка ва навеснойни етказиб бериш, даъвогар эса
етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар
шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажармаган, яъни маҳсулот
етказиб бермаган.
Натижада даъвогар “ YD UZ KIS N F
RY” МЧЖ ҚК
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) орқали судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан олдиндан тўланган 1 170 691 сўм закалат
суммасини, 3 719,55 сўм воситачилик ҳақини ва маҳсулот етказиб бериш
кечиктирилганлиги учун 1 239 850 сўм пеня ундириб беришни, шунингдек,
шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз кўрсатмасида,
даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар мажбуриятини бажармасдан,
келишилган маҳсулотни етказиб бермаганлигини маълум қилиб, даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан судга ёзма фикр тақдим қилмаган. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга
маълум бўлган охирги почта манзилига юборилган.
Эектрон савдо ташкилотчиси “ Y
IRJ ” МЧЖ низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисида учинчи шахс вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан судга маълуммотнома тақдим қилмаган. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими учинчи шахснинг
судга маълум бўлган охирги почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар ва учинчи шахс
вакилларининг иштирокисиз ишни кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, важларини таҳлил
қилиб, ишга тақдим қилинган ҳужжатлар ва далилларга тегишли баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар
(етказиб берувчи) ўртасида 25.06.2025 йилда “ Y
IRJ ” МЧЖ
(оператор)нинг савдо платформаси орқали 5139514.1.1-сонли ва 5139569.1.1сонли шартномалар имзоланган. Шартномаларга кўра жавобгар даъвогарга
умумий қиймати 2 479 700 сўм бўлган рулекка ва навеснойни етказиб бериш,
даъвогар эса етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Даъвогар шартномаларга асосан, операторга савдони ташкил қилиш
учун 3 719,55 сўм воситачилик йиғими тўлаган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, оператор томонидан тегишли
хабарнома олинган кундан эътиборан жавобгар бир иш кунида маҳсулотни
етказиб бериши лозим бўлган.
ҲККП томонидан тегишли хабарнома 2025 йил 10 июль куни жавобгарга
юборилган. Лекин жавобгар шартномалар бўйича мажбуриятини бажармай,
шу кунгача маҳсулотни етказиб бермаган.
Даъвогар 2025 йил 21 октябрь куни жавобгарга талабнома йўллаган.
Жавобгар эса уни эътиборсиз қолдирган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарориниг 12-бандига қўра, Ўзбекистон Республикасининг 333-моддасига
асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 455-моддасининг биринчи қисмига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга
тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, маҳсулот етказиб берувчининг
маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий
деб ҳисобланиши мумкин:
тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда
бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб
бериш;
товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.
ФК 312-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар шартноманинг
бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат
иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат
олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб
қайтариши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, бундан ташқари,
шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган
ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.
ФК 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада
зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган
шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида тақдим қилган маълумотномасига
кўра, суд мажлисига қадар шартнома мажбуриятини бажармаган.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан шартнома бўйича
зиммасига олган мажбуриятлари бажарилмаганлиги ўз исботини топди деб
ҳисоблайди, шунга кўра даъво талабларининг олдиндан тўланган 1 170 691
сўм закалат суммасини, 3 719,55 сўм воситачилик ҳақини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар шартнома мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли даъвогар жавобгардан 1 239 850 пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 454-моддасига кўра, товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки
етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун қонунда ёки
шартномада белгиланган неустойка, агар неустойкани ундиришнинг бошқача
тартиби қонунда ёки шартномада белгиланмаган бўлса, маҳсулот етказиб
берувчидан шартноманинг амал қилиш муддатида мажбурият амалда
бажарилгунга қадар ундирилади.
Шартноманинг 4.1. бандида, буюртмачи ва ижрочи музкур шартнома
шартларини бажармаганлик ва бузганлик учун қонунчиликда белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиладилар, деб келишилган.
ФК 263-моддасининг бринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига кўра,
товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб
берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда,
товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5
фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 1 239 850 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб,
суд пеня миқдорини камайтириб, 619 790 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Даъвогар, шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида 25.06.2025
йилда имзоланган 5139514.1.1-сонли ва 5139569.1.1-сонли шартномаларни
бекор қилишни ҳам сўраган.
Даъвогар 2025 йил 21 октябда даъвогарга таклиф хати йўллаб,
шартномаларни ўзаро бекор қилишни сўраган. Жавобгар таклифга жавоб
бермаган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар
ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар шартлари бажарилмаганлигини, яъни маҳсулот етказиб
берилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасининг 5139514.1.1-сонли ва
5139569.1.1-сонли шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги талабини ҳам
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Даъво аризасининг мулкий талаблари бўйича 412 000 сўм ва
шартномаларни бекор қилиш талаблари бўйича (иккита номулкий тусдаги
талаб) 8 240 000 сўм давлат божи ҳисоланади.
Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига 8 652 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг 14, 234, 236, 263, 312, 326, 333, 341, 382, 384, 437, 454, 455-
моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
127, 128, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р
қ и л д и :
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ LINV S
Y
24” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ YD
UZ KIS N F
RY” МЧЖ ҚК фойдасига 1 170 691 сўм закалат
суммаси, 3 719,55 сўм воситачилик ҳақи, 619 790 пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ LINV S
Y
24” МЧЖ ва даъвогар “ YD
UZ KIS N F
RY” МЧЖ ҚК ўртасида 25.06.2025 йилда имзоланган
5139514.1.1-сонли ва 5139569.1.1-сонли шартномалар бекор қилинсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ LINV S
Y
24” МЧЖдан Республика бюджетига
8 652 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг, ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов