← Назад
Решение #2827801 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| талабларига жавоб бериши керак | 9169 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖТК | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| онуни | 28 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1501-2502/22030-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакиллари (ишончномага асосан) М.Холматов,
А.Мўсажонов, жавобгар жамият раҳбари Х.Махмудовларни иштирокида,
даъвогар
“*********************************************”
давлат
муассасасининг
жавобгар
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамиятига 127 611 607 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “*********************************************” давлат
муассасаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 127 611 607 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни, келгусида бундай қонунбузилиш ҳолатлари қайта
такрорланмаслиги учун жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза бўйича тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам фаолиятида камчиликлар аниқлангани, ҳозирда ушбу
камчиликлар бартараф этилгани, келгусида бундан ҳолатларга йўл
қўймаслигини билдириб, молиявий аҳволи яхши эмаслигини, шу сабабли
жарима миқдорини камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (Бизнес Омбудсман)га
Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий
назорат
қилиш
инспекцияси
бошлиғи
тақдимномаси
билан
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамиятида давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш тартибида
мурожаат қилинган ва Бизнес Омбудсманнинг 2025 йил 10 октябрь кунги
252-963-199-сонли
текшириш
коди
ҳамда
“*********************************************” давлат муассасасининг
2025 йил 10 октябрдаги DN-320-сонли буйруғига асосан, 2025 йил 13
октябрдан 22 октябргача бўлган муддатда давлат назорати ўтказилди.
Ушбу
давлат
назоратида
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамияти томонидан қуйидаги камчиликлар йўл қўйилганлиги аниқланди:
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 5.1-бандига мувофиқ сопол
ғишт ушбу стандарт талабларига жавоб бериши ва белгиланган тартибда
тасдиқланган технологик ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилиши
кераклиги белгиланган бўлсада, белгиланган тартибда тасдиқланган
технологик ҳужжат мавжуд эмас;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 5.5.1-бандига мувофиқ
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дастлабки хом ашё
ГОСТ 24297га мувофиқ текширишдан (кириш назорати) ўтмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 5.5.2-бандига асосан, сопол
ғишт ва тошларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган карбонатли
тупроқлар (сариқтупроқ) ГОСТ 9169 талабларига жавоб бериши керак. Лой
хом ашёси, кремнийли жинслар (трепел, диатомит), саноат чиқиндилари
(кўмир чиқиндилари, кул ва бошқалар), маҳсулот ишлаб чиқариш учун
ишлатиладиган минерал ва органик қўшимчалар ушбу материаллар учун
амалдаги
меъёрий
ҳужжатлар
талабларига
мувофиқ
эканлиги
текширилмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 5.7.1-бандига асосан,
маҳсулотлар сақлаш ва ташиш пайтида жойлаб ўралган бирликнинг
хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда тагликка жойлаштирилмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 5.7.2-бандига асосан, йиғилган
маҳсулотлар ГОСТ 25951 бўйича иссиқда тораювчи плёнка, ГОСТ
10354 бўйича чўзилувчан плёнка ёки маҳсулотларнинг хавфсизлигини
таъминлайдиган бошқа материалларга ўралмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 7.5-бандига кўра, тайёр
маҳсулотни қабул қилиш назорати қабул қилиш ва даврий синовларни ўз
ичига олиши белгиланган, лекин қабул қилиш ва даврий синовлар
ўтказилмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 7.7-бандига кўра, маҳсулотлар
“ўраб жойлаш сифати” ва “тамғалашнинг тўғрилиги” бутун тўпни доимий
назорат қилиш усули билан қабул қилинмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 7-жадвалига асосан,
маҳсулотнинг ташқи кўриниши, маҳсулотнинг ўлчамлари ва шаклининг
тўғрилиги, сиқилишдаги чегаравий мустаҳкамлиги, ғиштнинг эгилишдаги
чегаравий мустаҳкамлиги, ўртача зичлиги, ғиштнинг эгилишдаги чокли
аралашмаларнинг мавжудлиги ҳар икки ҳафтада бир маротаба ҳар бир тўп
учун даврий назоратдан, оҳакли аралашмаларнинг мавжудлиги ҳар икки
ҳафтада бир марта, бўшлиқлиги, маҳсулотнинг кислотага чидамлилиги ҳамда
табиий радионуклидларнинг солиштирма самарали фаоллиги ( s m) йилда
бир марта, сув шимувчанлиги ва совуққа бардошлилиги ҳар уч ойда бир
марта даврий синовдан ўтказилмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 7.16-бандига кўра, етказиб
берилаётган маҳсулотларнинг ҳар бир тўпи учун сифат ҳужжати
расмийлаштирилмаган;
ЎзМСт 705:2025 миллий стандартининг 9.5-бандига кўра, маҳсулотлар
маркалар ва турлар бўйича алоҳида-алоҳида, яхлит тахламларда, хавфсизлик
талабларига риоя қилинган ҳолда тагликлардаги пакетларда сақланиши
кераклиги белгиланган, лекин ушбу банд талаблари бажарилмаган.
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари амалдаги норматив
ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов лабораторияси
мавжуд эмас.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ташқи кўриниши, тамғаланиши,
ўраб жойланиши, транспортда ташилиши ва сақланиши бўйича
текширилганда ЎзМСт 705:2025нинг 5.6.1, 5.6.2, 5.6.3, 5.7.1, 5.7.2, 5.7.3, 5.7.4,
9.2, 9.3, 9.5, 9.6-бандлари талаблари бузилган.
Бу билан, Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш
тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси талаби бузилган.
Корхонада мавжуд бўлган жами 5 дона ўлчаш воситаларидан 2 дона
металл линияка 0–1000 ммли, 1 дона штангенциркуль 200 ммгача, 1 дона
бурчак ўлчагич 400 ммгача ва 1 дона 30 кгли тарози ўлчаш воситалари
метрологик қиёслашдан ўтказилмаган ҳолда фойдаланиб келинганлиги
аниқланди. Корхонага тегишли автотранспорт воситалари мавжуд эмас.
Бу билан, Ўз ДСт 8.003:2005 давлат стандартининг 4.4-бандида ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуннинг
16, 20-моддалари талаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2025-йил 10-февралда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3606сонли “Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш
воситалари туркумларининг рўйхати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи
талаблари бузилган.
Назорат инспекцияси томонидан жамиятга мазкур қонунга асосан,
“*********************************************” маъсулияти чекланган
жамиятига 2025 йил 25 июль кунги 05/820-сонли огоҳлантириш хати
юборилган ва 2025 йил 29 июль куни огоҳлантириш хат етиб борган.
Огоҳлантиришлардан сўнг ҳам жамият 2025 йилнинг 29 июль кунидан
2025 йилнинг 12 октябрь кунига қадар 275 258 дона, қиймати
255 223 214 сўмлик, сопол ғишт маҳсулотлари ЎзМСт 705:2025 миллий
стандартининг талабларига номувофиқ ҳолда реализация қилинган.
Текшириш
натижалари
юзасидан
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Махмудов Хусанжон Салимжоновичга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 212-моддаси биринчи қисми,
213-моддаси биринчи қисми асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида
баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2025 йил
27 октябрь кунги қарорига асосан, корхона раҳбарига нисбатан базавий
ҳисоблаш миқдорининг икки бараварида яъни 824 000 сўм миқдорида
маъмурий жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
“Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан, бир шахс
бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш
тўғрисида”ги Қонуни 28-моддасига асосан, мувофиқлиги мажбурий
тасдиқланиши лозим бўлган ва техник регламентларда белгиланган талаблар
бўйича мувофиқлиги тасдиқланишдан ўтмаган маҳсулотни мувофиқлик
белгиси билан тамғалашга йўл қўйилмаслиги, 42-моддасида эса ишлаб
чиқарувчи томонидан хавфсиз маҳсулотни муомалага чиқариши,
мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилининг амалга оширилишини техник
регламентга мувофиқ таъминлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Стандатлаштириш тўғрисида”ги Қонуни
22-моддасида ишлаб чиқарувчилар томонидан стандарт талаблари
бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш
тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга
солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги
ваколатлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра ваколатли орган техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини
бузганликда айбдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга, ишлаб чиқарувчининг
ваколатли вакилига, сотувчиларга, импорт қилувчиларга ёки ижрочиларга
нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Стандатлаштириш
тўғрисида”ги
Қонунининг 27-моддаси биринчи қисмига кўра, белгиланган тартибда
огоҳлантириш
олганидан
кейин
стандартлаштириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун
жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка
тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин
стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки
бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу
модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий
санкциялар
қўлланилиши,
иккинчи
қисмида
эса
стандартнинг
стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбурий
талабларига маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан
риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан: ҳуқуқбузарлик биринчи марта
содир этилганда — стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган,
реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда
жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади; худди шундай
ҳуқуқбузарлик
ушбу
модда
иккинчи
қисмининг иккинчи
хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция
қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида такроран содир этилганда —
стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация қилинган
маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий
санкциялар қўлланилиши кўрсатилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгарга
127 611 607 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисобласада, ҳозирги кунда жавобгар томонидан камчиликлар бартараф
этилгани, жамиятни молиявий аҳволини, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир
этилганда стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация
қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима
тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилишини инобатга олиб, жарима
миқдорини 25 000 000 сўмга камайтиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддасининг 19-бандига асосан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини
инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
118-моддасига асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 221-222-моддаларини қуллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«*********************************************»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 25 000 000 сўм молиявий жарима
қўллансин.
Даъвогар “*********************************************” давлат
муассасаси
фойдасига
жавобгар
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция
шикояти берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 26 декабрь
4-1501-2502/22030-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакиллари (ишончномага асосан) М.Холматов,
А.Мўсажонов, жавобгар жамият раҳбари Х.Махмудовларни иштирокида,
даъвогар
“*********************************************”
давлат
муассасасининг
жавобгар
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамиятига 127 611 607 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 221-222-моддаларини қуллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
«*********************************************»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 25 000 000 сўм молиявий жарима
қўллансин.
Даъвогар “*********************************************” давлат
муассасаси
фойдасига
жавобгар
«*********************************************» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция
шикояти берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова