Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9290 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 41ceed23-f792-440b-aa92-8931b32d1b41 Claim ID PDF Hash af1cdce0f6182f8b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9290-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 26 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 355.488.806,51 сўм асосий қарз ва 31.283.014,84 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 август куни 41-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан келишилган ассортиментдаги сут маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.2 ва 4.8-бандларига кўра, “сотиб олувчи” (жавобгар) етказиб бериладиган маҳсулот туркуми учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, тўловлар ўзаро ҳисоб-китоблар асосида тузилган солиштирма далолатнома асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2023-2025 йиллар давомида ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 2.755.833.414,62 сўмлик сут маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, қисман тўлов амалга оширилганлиги ва даъвогарга қайтарилган маҳсулотлар бўйича жами 2.400.344.608,11 сўмлик қарздорлик қопланиб, қолган қисмдаги етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 октябрь ҳолатида 355.488.806,51 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 27 октябрдаги 01/03-70-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли мазкур низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 355.488.806,51 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, юк қоғозлари, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг асосий қарз даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан мазкур қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 355.488.806,51 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасигга асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 31.283.014,84 сўм пеня ундиришни сўралган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартномада маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги юзасидан мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунга кўра даъвогар Қонун нормасига асосан маҳсулот ҳақи тўлов кечиктирилганлик учун кечиктирилган давр учун пеня суммасини тўғри ҳисоблаган. Шу сабабли даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд 2 алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 10.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 7.735.436,43 сўм давлат божи ундиришни ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 355.488.806,51 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 7.735.436,43 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3