← Назад
Решение #2827815 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 621 символов
4-1602-2501/****-сонли иш
судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси **** даъвогар ****
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ****
масъулияти чекланган жамиятидан 200 000 сўм молиявий ёрдам маблағини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни суд
биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки
жамият деб юритилади) тугатиш бошқарувчи иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан молиявий ёрдам сифатида ўтказилган 200
000 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма
фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
2
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, жамият Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 4-1602-2501/****-сонли иш бўйича ****даги ҳал қилув
қарори билан банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш бошланган.
Жамият тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинланган. Тугатиш жараёнида
тугатиш бошқарувчи томонидан жамиятининг молиявий аҳволи таҳлил
қилинганида, жамият томонидан молиявий ёрдам сифатида 2022 йил 18 май
куни 200 000 сўм молиявий ёрдам ўтказилганлиги аниқланган.
Жамият тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 14 ноябрь куни
22-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, ўтказиб берилган молиявий
ёрдамни қайтаришни сўраган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар тугатиш
бошқарувчиси ушбу даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан
эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг молмулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтиши, шунингдек,
қарздорнинг мол-мулкларини инвентанизациядан ўтказаши, молиявий
аҳволини таҳлил этиши, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини
қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 242-моддасига асосан, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шарт.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар томонидан
3
ўтказилган 7 450 000 сўм молиявий ёрдам даъвогарга қайтарилмаган. Ушбу
маблағни қайтариш ҳақидаги талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 7 450 000 сўм асосий
қарздорлиги мавжуд деб ҳисоблайди.
Булар иш ҳужжатларидаги “Трастбанк” ХАБ Наманган вилоят филиали
томонидан тасдиқланган банк айланма маълумоти, талабнома ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 200 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ
412 000 сўм)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
тўланиши белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 200 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат
ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****