← Назад
Решение #2827817 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| зР ФК | 470 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| зР ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2877-сонли иш
Судья: Б.О.Сатвалдиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 26 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.О.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - Асака туман прокуратураси
(“Худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ манфаатида)нинг жавобгар – “Сухроб
Стандарт Фарм” МЧЖ хисобидан 16.565.945,84 сўм асосий қарз, 9.098.816,29 сўм
пеня хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили - Р.Қосимов, жавобгар рахбари И.Солижонов (ишончнома, паспорт асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Асака туман прокуратураси (“Худудий электр тармоқлари
корхонаси” АЖ) манфаатида, иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар - “Сухроб Стандарт Фарм” МЧЖ хисобидан 16.565.945,84 сўм асосий қарз,
9.098.816,29 сўм пеня хамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Асака туман прокуратураси вакили суд мажлисида, жавобгар томонидан судга
даъво ариза киритилганидан сўнг даъво қилинган 16.565.945,84 сўм асосий
қарздорликни қисман яъни 11.500.000 сўм тўловни амалга оширганлигини билдириб,
даъвонинг қолган 5.065.945,84 сўм асосий қарз ва пеняни ундириб беришни даъво
талабларини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида, судга маълумотнома тақдим қилиб, унга кўра
жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилганидан сўнг даъво қилинган
16.565.945,84 сўм асосий қарздорликни қисман яъни 11.500.000 сўм тўловни амалга
оширганлигини билдириб, даъвонинг қолган 5.065.945,84 сўм асосий қарз ва пеняни
ундириб беришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд мажлисида, даъвогар томонидан судга даъво ариза
киритилганидан сўнг даъво қилинган асосий қарздорликдан қисман яъни 11.500.000
сўм тўловларни амалга оширганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш қисмига
қонуний енгиллик беришни сўради.
Суд, прокурорнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги фикрини,
даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР
ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома тузилган
пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, низо тарафлар ўртасида тузилган
электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартномасининг мажбуриятлари
жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан.
Даъвогар билан жавобгар ўртасида 05.01.2024 йил куни №431482-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра (1.1-бандига асосан) даъвогар-корхона
тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар-истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга белгиланган меъёрларда электр
энергиясини етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажармаганлиги натижасида 01.11.2025 йил куни ҳолатига истеъмол
қилинган электр энергия учун 16.565.945,84 сўм қарздорлик юзага келган.
Ушбу суммаларни иҳтиёрий тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган
бўлсада, талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди Чунки, қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги
мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома, маълумотнома ва тарафлар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Гарчи, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талаби асосли бўлсада, бироқ, жавобгар даъво қилинган 16.565.945,84 сўм асосий
қарздорликни қисман яъни 11.500.000 сўмни судга қадар тўлаб берганлиги, даъво
талабининг асосий қарз ундириш талаби қисман бартараф этилганлиги даъвогар
вакилининг тақдим қилинган маълумотномаси ва суддаги кўрсатувлари билан ўз
тасдиғини топганлиги боис, даъвонинг асосий қарздорликдан тўланган қисмини
чегириб ташлаб қолган 5.065.945,84 сўм қисмини ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада
бажармаганлиги натижасида юзага келган 16.565.945,84 сўм асосий қарздорликка
нисбатан 9.098.816,29 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеняни ундиришни
сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига биноан
“Неустойка
тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.”
Тарафлар шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия
учун ўз вақтида тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб
юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан пеня тўлайди” деб
келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки
пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши,
судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Суд пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня
ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг 9.098.816,29 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талабини жавобгарнинг молиявий аҳволини хамда асосий қарздорликни
судга қадар қисман бартараф қилганлигини инобатга олиб, жавобгардан 1.274.000 сўм
пеня ундиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва даъво талабининг
ушбу қисми бўйича давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 513.295,25 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг 5-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234,
236, 468, 474-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Сухроб Стандарт Фарм” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 5.065.945,84 сўм асосий қарз,
1.274.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “Сухроб Стандарт Фарм” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
513.295,25 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Б.О.Сатвалдиев