← Назад
Решение #2827820 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2880-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 26 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Тошпулатов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят транспорт
бошқармасининг жавобгар “ URON RSLONI R NSPO L RI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан ихтиёрий тўланмаган 41 200 000 сўм жаримани
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Ж.Исмоилов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Манонофовнинг
иштирокида Асака туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Андижон вилоят транспорт бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар “ URON RSLONI R NSPO L RI” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
ихтиёрий тўланмаган 41 200 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризадаги важларини
такрорлаб, ундирилиши сўралган жарима суммаси бугунги кунга қадар ҳам
қопланмаганлигини билдириб, ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ариза бўйича ўз
тушунтиришида аризачи томонидан қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш учун
хозирги кунда жамиятнинг молиявий ахволи яхшиэмаслигини
сабабли
тўланмасдан келинганлиги ва жаримани қўллашда жамиятнинг молиявий ахволи
хисобга олинмаганлиги, аниқланган ҳуқубузарлик холатлари жарима суммасига
муносиб эмаслигини билдириб суддан аризани рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
автомобил ва сув транспортида назорат Андижон вилоят бўлими томонидан
“ URON RSLONI R NSPO L RI” масъулияти чекланган жамияти фаолиятида
текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
6 декабрдаги 738-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30
июлдаги 636-сонли қарори талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли
даъвогар томонидан жавобгарга 41 200 000 сўм жарима солинган.
Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис Андижон вилоят транспорт
бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 41 200 000 сўм
жаримани ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт
вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси автомобил ва сув
транспортида назорат Андижон вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг 2025 йил 16
августаги 04/02-02-5078-сонли хати (текшириш коди 611-931-834) асосида
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати
инспекциясининг 2025 йил 19 августдаги 1196-сонли буйруғига асосан жавобгар
фаолиятида 2025 йилнинг 25 август кунига қадар текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро,
халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини
лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти ва
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан
тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва
вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни
электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларини
бузган ҳолда автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам йўналишларда
ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномасисиз йўловчи ташиш фаолияти билан
шуғулланаётганлиги аниқланган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 25 августда тузилган текшириш
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан имзоланган.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра фаолият билан
лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш
ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади.
Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жарималар миқдорлари
амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф
даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида
белгиланади.
Қонуннинг 4-иловаси биринчи қисмига кўра 12-бандига кўра Автомобиль
транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензияги нисбатан
Фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки
ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
300 баравари ҳамда Қонуннинг 4-иловаси иккинчи қисмига кўра 6-бандига кўра
автомобиль транспортида йўловчилари мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини
тасдиқловчи гувоҳномасиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш базавий
ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши
белгиланган.
Шу боис даъвогар томонидан 2025 йил 29 августдаги 20-сонли қарор билан
жавобгарга Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этганлиги учун унга 41 200 000 сўм миқдорида жарима солинган.
Жавобгар даъвогарнинг қайд этилган қарорида назарда тутилган муддатда
жаримани ихтиёрий тўламаган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг 2025 йил 29 августдаги 20-сонли қарорига
нисбатан шикоят қилинмаган, шунингдек иш хужжатларида қарорнинг бекор
қилинганлигига оид далиллар мавжуд эмас.
ИПК-68 моддасига кўра Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Жавобгар Қонун талабларини бузганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда
тўламаганлиги аризачи вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, иш
ҳужжатларидаги қарор, далолатнома, тилхат, тушунтириш хатлари ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд аризачининг талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу сабабли аризачининг 2025 йил 29 августдаги 20-сонли қароридаги
жаримани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Транспорт
вазирлигининг 4014218608144013430951279 рақамли шахсий ғазна ҳисоб рақамига
тўланиши белгиланганлиги сабабли жарима суммасини мазкур шахсий ҳисоб
рақамга ундириш лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта
харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ URON RSLONI R NSPO L RI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан аризачи Андижон вилоят транспорт бошқармаси фойдасига 41
200 000 сўм жарима 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жарима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги
Транспорт вазирлигининг 4014218608144013430951279 рақамли шахсий ғазна
ҳисоб рақамига ундирилсин.
Жавобгар “ URON RSLONI R NSPO L RI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида Андижон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Х.Тошпулатов