Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2004-2501/4687 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый N VR
Source ID 2bd58abd-f1c0-467c-8c88-317f8cac7460 Claim ID PDF Hash f8dc61eefecdc394... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Низом 63-моддаси Низом 63 law
тисодий процессуал кодекси 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл туман **** йил 26 декабрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, **** котиблигида, аризачи вакиллари ****, (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Тўхтаев (ишончномага асосан), Қоракўл туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили **** (ишончнома асосида), Қоракўл туман сув етказиб бериш хизмати мутахассиси Ҳ.Ҳайитовларнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармасининг жавобгар “N VR ’Z IR X K R” фермер хўжалигига нисбатан 24.****.**** сўм жарима санкцияси қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб, ан и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар ёки бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “N VR ’Z IR X K R” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки ФХ деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон ****ҳкамасининг 19.03.**** йилдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 24.****.**** сўм жарима санкцияси қўллашни ундириб беришни сўраган. Суднинг **** йил 11 ноябрдаги **** билан ишга Қоракўл туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ҳамда Қоракўл туман қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд **** иштирок этган бошқарма вакиллари даъвони қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, жавобгарнинг **** асоссиз эканлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, унга нисбатан эътироз билдириб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан даъвогарга сохта маълумотлар берилганлигини, ер майдони жойига чиқиб ўрганилмаганлигини, ваколатли органлар томонидан ўз хизмат вазифаси лозим **** ****, шоли айнан ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида экилган бўлсада, шолини сувлаш **** туманэлектр тармоқлари масъуллари томонидан келиб тармоқдан узиб 2 кетилганлигини ва шу куннинг ўзида, яъни **** йил 3 июлда тегишли **** мурожаат қилиб, тармоқдан узилганлигини айтганлигини, бу **** Электр тармоқлари Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг **** йил 14 июлдаги ****-сонли жавоб хати мавжудлигини, шунингдек, туман электр тармоқлари томонидан **** қилинган электрдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотномани **** қилиб, каналдан сув олиш учун электр тармоғидан фойдаланмаганлигини, масъуллар келиб ўрганишда **** **** сувидан шолига сув олаётганлик ҳолати бўйича тегишли фотолавҳалар мавжудлигини билдириб, судга ушбу ҳужжат ва фотосуратларни **** қилиб, даво талабида келтирилаётган **** асоссиз эканлигини, ҳаттоки иш ҳужжатларида жарима ҳисоби мавжуд эмаслиги ҳамда текшириш якуни бўйича ҳисобланган жарима суммасининг ҳисоби ўзига берилмаганлигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд **** иштирок этган Қоракўл туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ФХ томонидан жами 3,54 гектар ер майдонида шоли экилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд **** иштирок этган Қоракўл туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва ****, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа **** хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; **** **** бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа **** тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўпбўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон****ҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий **** томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан **** йил 23 сентябрдаги ****-сонли буйруқ асосида жавобгарга тегишли экин ер майдонларида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган 27,63 гектар экин ер майдонига сувга талабчан шоли экини экилганлиги ва ****,**** минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик билан ишлатганлиги аниқланган, ушбу ҳолат юзасидан **** йил 27 июлда далолатнома тузилган. Низомга асосан бошқарма томонидан жавобгарга нисбатан 24.****.**** сўм миқдорда жарима ҳисобланиб, ушбу жарима суммасини ихтиёрий равишда 10 кун муддатда тўлаб бериш **** аризачининг **** йил 22 августдаги ****-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгарга нисбатан даъво аризасида кўрсатилган талаб билан мурожаат қилишга **** бўлган.Низомнинг 61-бандига кўра, ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — сунъий сув объектларидан сув олишда; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади. Низом 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно. Низом 60-бандининг биринчи қисмига асосан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган ****: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан 4 жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизимиқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғининг **** йил 24 июлдаги молиявий санкция ҳисобидан кўринишича, жами олинган сув миқдори ****.**** м3ни ташкил қилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган сув миқдори ****.**** м3ни ташкил қилиб, молиявий санкция ҳисоби сўм бўлимида 24.****.**** сўм кўрсатиб ўтилган. Ушбу ҳолатда молиявий жарима миқдорини ҳисоблаш тартиби аниқ кўрсатилмаган ва молиявий жариманинг келиб чиқиш асослари мавжуд эмас. Шунингдек, молиявий жарима қўллаш учун асос бўлган ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори ҳисоб китоби аниқ ва равшан кўрсатилган маълумот мавжуд эмас. Қоракўл туман сув етказб бериш хизмати Давлат муассасаси томонидан даъвогар етказиб берилган маълумотлар ва даъво аризасига илова қилиб келтирилган ҳужжатлар ўз тасдиғини топмади. Иш ҳужжатларига кўра, Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси мутахассислари иштирокида ўтказилган текшириш натижасиа расмийлаштирилган **** йилнинг 24 июлида расмийлаштирилган далолатномалар расмийлаштириш чоғида тегишли тартибда гувохлар ва ёки холислар иштирокида расмийлаштирилиши ҳамда бош тортиш ҳолати юзасидан холислар билан биргаликда имзоланиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-модаси биринчи қисмига асосан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ишда кўрсатма берган жавобгар ўз тушунтиришида **** зовур суви етиб келмаган ҳолатларда фермер хўжалиги номига расмийлаштирилган ****онли контурдаги 1.1 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувдан фойдаланганлиги тўғрисида кўрсатма бериб ўтди. Ушбу ҳолатда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувдан 1.1 гектар ер майдонида фойдаланганлиги ҳолати Ўзбекистон ****ҳкамасининг 19.03.**** йилдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган 5 Низомга асосан ҳисоб-китоб қилинганда (7,**** м3*****.****=****.*****1,1=) ****.**** сўмни ташкил қилади.Шунингдек, фермер хўжалиги рахбари томонидан берилган тушунтириш хатини тўлдириш жараёнида ва ушбу тушунтириш хатида келтирилган барча кўрсатмалар текширишмутахассислари томонидан айтиб турилган ҳолатда ёзилганлиги ҳолати **** қилиб келтирилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ****моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божитўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризани қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд **** жавобгарнинг зиммасига юклашни, даъвонинг молиявий санкция қўллаш талаби бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41.**** сўм почта **** ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг ****, ****, ****, **** ва ****моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "N VR ’Z IR X K R" фермер хўжалигига нисбатан ****.**** сўм молиявий жарима қўлланилсин.Аризанинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар "N VR ’Z IR X K R" фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41.**** сўм почта **** ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро **** берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****