Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9242 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eecabb09-9eab-4ec3-a81e-596def4849af Claim ID PDF Hash ba56f57ac75ebdf8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9242-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 26 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар ****нинг жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз, пеня ва вакиллик харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Д.Юлдошев, В.Ким (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.254.130.000 сўм асосий қарз, 50.000.000 сўм пеня ва 15.000.000 сўм вакиллик харажати (зарар)ни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар иш судда кўрилган кунга қадар даъво талабидаги асосий қарзни қисман 100.000.000 сўм тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъвонинг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, иш ҳужжатларида унинг хабардорлигини тасдиқловчи тиллхат мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 13 сентябрдаги 2/25-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан гўшт маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2025 йил 13 сентябрдаги 11/25-сонли ва 2025 йил 18 сентябрдаги 12/25-сонли ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 1.354.130.000 сўмлик гўшт маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман 100.000.000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1.254.130.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 29 октябрдаги 1/10/25-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1.254.130.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қисман 100.000.000 сўмлик қарздорлик тўлаб берилган, қолган қарздорлик 1.154.130.000 сўмни ташкил қилади, бу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган солиштирма далолатнома нусхаси билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман 1.154.130.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасигга асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 50.000.000 сўм пеня ундиришни сўралган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартномада маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги юзасидан мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунга кўра даъвогар Қонун нормасига асосан маҳсулот ҳақи тўлов кечиктирилганлик учун кечиктирилган давр учун пеня суммасини тўғри ҳисоблаган. Шу сабабли даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай 2 даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти қисман бажарилганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 30.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. [СПиТ:1.Жавобгарлик / Зарар;2.Жавобгарлик / Ҳақиқий зарар; 3.Жавобгарлик / Бой берилган фойда] Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Даъвогар томонидан мазкур иш юзасидан судда ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида адвокат хизмати ҳақи ва вакиллик харажати учун юридик ёрдам кўрсатиш шартномасига асосан 15.000.000 сўм тўлов амалга оширилган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги тўлов квитанцияси билан тасдиқланади. ФК 325-мддасининг биринчи қисмига кўра, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 15.000.000 сўм вакиллик харажати (зарар)ни ундириш талаби жавобгардан шартномага кўра маҳсулот ҳақини тўлаш мажбурияти кечиктирганлик учун ундирилган 30.000.000 сўмлик пеня (неустойка) суммаси билан қопланганлиги сабабли мазкур даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 15.000.000 сўм вакиллик харажати (зарар)ни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 13.191.300 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** фойдасига 1.154.130.000 сўм асосий қарз, 30.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 13.191.300 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ва 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 4