Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9388 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0e7342cd-9b14-4ca9-83b3-503550833ebe Claim ID PDF Hash 6d3e152d4e31dc33... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ аризачи ***** (кейинги ўринларда матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ***** сентябрдаги *****-сон қарори билан тасдиқланган “*****”ги Низомга асосан жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади)га O'zDSt 140:2024 “*****”*****-сонли сертификатини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисига асосан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш - ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарга 2024 йил 5 сентябрь куни O'zМSt 140:2024 “Зарур дистрибюторлик амалиёти GD ” G -680:2024-сонли сертификат берилган ва амал қилиш муддати 2027 йил 4 сентябрь кунига қадар белгиланган. Даъво аризасига кўра, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти томонидан белгиланган муддатларда даврий инспекцион назоратни ўтказиш бўйича ҳеч қандай амалий ҳаракатлар 2 кўрилмаган. Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг сертификатини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарори билан тасдиқланган “Зарур амалиётлар талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) 39- бандига кўра, сертификатни бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилиши белгиланган. Бинобарин, мазкур Низомда аризачига ёки бошқа ваколатли органга сертификатни бекор қилиш ваколати берилмаган. Шу сабабли аризачи ариза билан судга мурожаат қилган. Низомнинг 2-бандида белгиланган тушунчаларга мувофиқ, инспекция назорати — ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимларининг сертификат амал қилиш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида ишчи орган томонидан даврий фармацевтик инспекция ҳисобланади. Низомнинг 29,30-бандларига кўра, сертификат тақдим этилгандан сўнг ишчи орган томонидан тақдим этилган сертификатнинг амал қилиш муддатини тасдиқлаш мақсадида йилига камида бир маротаба Зарур амалиётлар (G ) талаблари бўйича инспекция назорати ўтказилади (хорижий корхоналар бундан мустасно). Инспекция назоратини ўтказиш муддатлари ариза берувчининг мурожаатига асосан сертификат расмийлаштирилган муддатдан камида тўққиз ойдан кейин, бироқ ўн икки ойдан ошмаган муддатда инспекция назоратини ўтказиш режалаштирилган йилдан олдинги йилнинг декабрь ойида ишчи орган томонидан белгиланади. Жавобгар томонидан юқорида белгиланган муддатларда инспекцияга назорат ўтказиш юзасидан ариза тақдим қилинмаган. Бироқ, Низомнинг 39моддасида сертификатни бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, мазкур модданинг учинчи хатбошисига кўра, сертификат амал қилиш муддати даврида Зарур амалиётлар (G ) талабларига таъсир кўрсатувчи ўзгартиришлар киритилганда ва ариза берувчи томонидан ишчи органга инспекцион назоратни ўтказиш бўйича мурожаат қилинмаган тақдирда сертификат бекор қилиниши белгиланган. Аризачи томонидан жавобгар зарур амалиётлар талабларига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Демак, мазкур ҳолатда аризачининг ариза талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида" 2020 йил 6 январдаги қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра суд олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни аризачи давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192, 215-217, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи *****томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддатда қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья *****