← Назад
Решение #2827874 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1799-сонли иш
Судья: И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 26 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“АНДИЖОН НЕФТ БАЗА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“ЖАЛАҚУДУҚМАХСУССУВПУДПАТ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 101 427 435,99 сўм асосий қарз, 25 559 717,40 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Мадаминов(ишончнома асосида),
жавобгар вакили Х.Хўжамов (ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди биносида суд мажлислари залида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“АНДИЖОН НЕФТ БАЗА” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
“ЖАЛАҚУДУҚМАХСУССУВПУДПАТ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида тузилган 2025 йил 24 апрель кунги 142-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномаси юзасидан вужудга келган 101 427 435,99 сўм асосий қарз,
25 559 717,40 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд
мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олиб,
ҳисобланган пеняни камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган
тараф вакиларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш
ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Харидор)
ўртасида 2025 йил 24 апрель куни 142-сонли маҳсулот етказиб бериш
тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар
жавобгарга юк хати ва ишончномалар орқали жами 773 408 435 сўмлик дизел
ёқилғи маҳсулотларини етказиб берган, жавобгар томонидан эса қабул қилиб
олинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун 101 427 435,99 сўм тўлов амалга
амалга оширилмаган. 2 Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш
ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 29 июль куни юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар жавобгардан 101 427
435,99 сўм асосий қарз ва мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги учун
25 559 717,40 сўм пеня ундириш тўғрисида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг
236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот
етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан
агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи)
томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош
тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган
бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини
тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг маҳсулот етказиб берганлиги
иш ҳужжатидаги ишончномалар ва юк хатлари билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 101 427 435,99 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида
жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун
жами 25 559 717,40 сўм пеня ҳисоблаб, пеня ундириш талабини билдирган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон
Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо 3
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши белгилаб қўйилган. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, жавобгар
томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги
ҳамда даъвогар томонидан пеня (неустойка) миқдори қонун талаблари ва
шартнома шартларига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд
даъвонинг пеня (неустойка) ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада
жарима ёки жарима шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб
тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 25 559 717,40 сўм пеня миқдорини 3 835 000
сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Даъвогар олдиндан 2 539 744
сўм давлат божи тўлаб судга мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра, суд
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин,
ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“ЖАЛАҚУДУҚМАХСУССУВПУДПАТ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “АНДИЖОН НЕФТ БАЗА” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 101 427 435,99 сўм асосий қарз, 3 835 000 сўм пеня, 2 539 744 сўм
давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабини
қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро
варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
И.Х.Жураев