← Назад
Решение #2827875 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 8 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| Низом | 28 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 671 символов
4-2001-2502/9210-сонли иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 26 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар вакили
М.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Асоев (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан давлат
фойдасига жами 811.215.336 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
*** (матнда “даъвогар” ёки “инспекция” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, *** (матнда “жавобгар” ёки “жамият” деб
юритилади)дан 811.215.336 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига
нисбатан эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан бошқарманинг 2025 йил 13 июндаги 110-Тсонли буйруғига асосан 2025 йил 26 июнда Бухоро вилоят Бухоро шаҳрида
фаолият кўрсатиб келаётган “Bu r Hududi El ktr rm ql ri” акциядорлик
жамиятида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергия
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги 940-сонли қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текшириш жараёнида акциядорлик жамияти томонидан 2025 январь,
февраль, март, апрел ва май ойларида ностандарт сертификатланмаган
трансфарматор пунктлари орқали 11.773.807,5 кВт.соат электр энергияси
истеъмолчиларига етказиб берилган.
Жумладан, жавобгар тасарруфидаги Олот ТЭТК ҳисобидаги 1 дона,
Бухоро ТЭТК ҳисобидаги 1 дона, Вобкент ТЭТК ҳисобидаги 4 дона, Ғиждувон
ТЭТК ҳисобидаги 5 дона, Когон ТЭТК ҳисобидаги 4 дона, Пешку ТЭТК
ҳисобидаги 5 дона, Ромитан ТЭТК ҳисобидаги 4 дона, Жондор ТЭТК
ҳисобидаги 5 дона жами 34 дона трансфарматор пунктлари (ТП) коммутацион
аппаратларининг (РЛНД-10 kv ажратгич, ПК-10 kv, H- 0,4 kv ва 0,4 kv
саклагич) ўрнига ностандарт ясама, қўлбола усулида тайёрланган симлардан
фойдаланганлиги, ушбу трансфарматор пунктлари орқали 2025 йил январ-май
ойларида истеъмолчиларга 2.257.685,5 кВт.соат электр энергияси етказиб
берилган.
Шунингдек, Бухоро туман ҳудудидаги 35/10 kv “Бешариқ”
подстанциясидаги (ПС) 35 kv Т-1 трансфарматорининг кучланиш
трансфарматорлари, Вобкент туман ҳудудида жойлашган 110/10 kv “Вобкент”
подстанциясидаги (ПС) 10 kv ТN-2 кучланиш трансфарматорлари ва
Ғиждувон туман ҳудудида жойлашган 35/10 kv “Найман” подстанциясидаги
(ПС) 10 kv ТN-1 кучланиш трансфарматорлари сақлагичларининг ўрнида ҳам
ностандарт ясама, қўлбола усулида тайёрланган симлардан фойдаланганлиги,
ушбу 10-35 kv кучланишли электр қурилмалари орқали 2025 йил январь-май
ойларида истеъмолчиларга 9.516.122,0 кВт.соат электр энергияси етказиб
берилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 2025 йил 25 июнда 110-Т-сонли
далолатнома тузилган.
Юқорида
аниқланган
қонун
бузилиш
ҳолатлари
бўйича
"Ўзэнергоинспекция" томонидан 11.773.807,5 кВт.соат электр энергияси
тарифининг 10 фоизи миқдорида, яъни 811.215.336 сўм жарима қўлланилган.
Қонун 8-моддаси талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир
(бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Махсус ваколатли давлат органи:
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб
чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади ҳамда ваколати доирасида
бошқа вазифаларни бажаради.
Ёқилғи-энергетика
ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти
тармоқлари
ва
тизимларининг
элементларидан
фойдаланиш
—
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти
тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган
энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган
энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари
ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида
жарима солишга сабаб бўлади.
Инспекциянинг 2025 йил 26 июндаги 601-сонли қарори билан
қўлланилган жаримани бир ойлик муддатда ихтиёрий тўлаш белгиланган.
Жавобгар томонидан қарор ижросиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий санкция қўллаш ва ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил
26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик
юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
21-бандига мувофиқ, Ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган
далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор
молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади.
Низомнинг 28-моддасига биноан, ваколатли органнинг қарори асосида
қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг
32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда,
молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади.
Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга
белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш
тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда
амалга оширилади.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг 26.06.2025 йил 601-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 29.10.2025 йилдаги Тошкент туманлараро
судининг 5-1001-2505/2630 сонли ҳал қилув қарорига кўра, жавобгарнинг даъво
талабини қаноатлантиришдан рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 73-модда учинчи қисмига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда
иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар
бўйича мажбурийдир.
Демак, мазкур ҳолатда ариза талабининг 811.215.336 сўм жарима
санкцияси қўллаш ва ундириш қисми асосли.
Юқоридагилардагилардан келиб чиққан ҳолда, суд аризачининг талабини
қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 811.215.336 сўм жарима санкцияси
қўллашни ва аризачи фойдасига ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 41.200 сўм
почта харажатини ундиришни, жарима ундириш тўғрисидаги талаб учун
жавобгардан Республика бюджетига 16.224.306,72 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
***га нисбатан 811.215.336 сўм молиявий санкция қўлланилсин.
***дан даъвогар *** фойдасига 811.215.336 сўм жарима ҳамда олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан Республика бюджетига 16.224.306,72 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Раҳматова