← Назад
Решение #2827877 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7207-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 26 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.М.Карабоев
раислигида, судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, Бўстон туман
прокурори ёрдамчиси Ж.Орифжонов, даъвогар вакили Д.Остонов (16.12.2025
йилдаги 14-1295-соонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ш.Муталибоев
(16.12.2025
йилдаги
01/22-793-сонли
ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар - «Y shil n rgi » масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар - Улуғнор туман ҳокимлигига
нисбатан қарздорликни ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича юритилган
иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси «Y shil n rgi » масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринлардаДаъвогар) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб Улуғнор туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда- Жавобгар)дан
кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган электр
энергиясини етказиб беришдан ҳосил бўлган 92 219 000 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг
2025 йил 5 декабрдаги ажримига асосан ишга Андижон вилоят Иқтисодиёт
ва Молия бўлими бош бошқармаси ва Андижон вилоят Ғазначилик
бошқармалари низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва
Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бўлими бош бошқармаси вакили
судга фикрнома тақдим этиб ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни 2 палата ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади. Даъвогар жамият вакили суд мажлисида кўрсатма
бериб, даъвони қувватлаб, жавобгар билан кичик қувватли қайта тикланувчи
энергия манбалари ишлаб чиқарган электр энергияси олди-сотди шартномаси
тузилганлигини, шартномага асосан 2025 йил 22 октябрь ҳолатига 92 219 000
сўмлик электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан
тўловлар тўланмаганлигини, етказиб берилган электр энергияси хисоблагич
орқали ўтишини, уни назорати дастурда кўринишини билдириб даъвони
қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олиб даъвогар
ҳақиқатдан ҳам шартномада кўрсатилган электр энергиясини етказиб
берганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўраб тушунтириш
берди. Суд мажлисида Бўстон туман прокурори ёрдамчиси фикр билдириб
даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини, прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси 1-қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси 2-қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар
ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан
келиб чиққан. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги Қонуни 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур.
Иш хужжатларига кўра даъвогар жавобгар билан 2025 йил 6 мартда
Я/Э60/0781-сонли “Кичик қуватли қайта тикланувчи энергия манбаалари
ишлаб чиқарган электр энергияси олди-сотди шартномаси”ни тузган. 3
Мазкур шартнома Андижон вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
томонидан рўйхатга олинган. Шартномани 2.1 ва 4.2- бандларига асосан ўз
мажбуриятларини бажариб электр энергияси етказиб берган, лекин жавобгар
2025 йил 22 октябрь ҳолатига 92 219 000 сўм қарздорликни бартараф
қилмаган. Электр энергияси етказиб берилганлиги иш хужжатларидаги
ҳисобварақфактуралар, даъвогар томонидан тузилган солиштирма
далолатнома, электрон дастурдан олинган кўчирмалар ва бошқа далиллар
билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф
қилиш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра суд,
жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги,
етказиб берилган махсулот ҳақи тўланмаганлигини эътиборга олиб даъвони
қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг118-моддасига асосан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогарни
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, Республика
бюджетига 1 844 380 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа
харажатини
ундиришни
лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПКнинг 118, 170, 176-180-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОРҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Улуғнор туман ҳокимлиги
ҳисобидан «Y shil n rgi » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 92
219 000 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Улуғнор туман ҳокимлиги ҳисобидан:
- Давлат бюджетига 1 844 380 сўм давлат божи;
- Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Андижон вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.М.Карабоев