← Назад
Решение #2827878 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 475 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 258 символов
4-1301-2504/15308-сонли иқтисодий иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2024 йил 26 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “Тошкент механика
заводи” АЖнинг жавобгар “S NDVI
N L” МЧЖга нисбатан берган даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Тошкент механика заводи” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“S NDVI
N L” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан
18 583 954,23 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Олдинги суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этган даъвогар вакили
А.Назаров (ишончнома асосида)га суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган. Даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, кейинги суд
мажлисини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган ва ёзма фикрни ҳам тақдим
қилган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилган. Лекин ажрим “қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган субистеъмолчига электр
энергиясини иккиламчи етказиб бериш ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни
чиқариш хизматларини кўрсатиш шарномаларидан вужудга келган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс
475-моддасининг биринчи қисмига асосан абонент энергия билан таъминловчи
ташкилотдан туташтирилган тармоқ орқали қабул қилиб олган энергияни бошқа
шахс (қўшимча абонент)га фақат энергия билан таъминловчи ташкилот розилиги
билан бериши мумкин.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекс 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (таъмитончи) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида 2021 йил
4 октябрда 160/78-сонли иккиламчи истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш
ҳамда 2021 йил 30 сентябрда 21/ВК-160-сонли ичимлик сув таъминоти ва оқова
сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш шарномалари (кейинги ўринларда
шартномалар деб юритилади) тузилган.
2021 йил 4 октябрдаги 160/78-сонли шартномага асосан, таъминотчи
иккиламчи истеъмолчига ҳақ эвазига ўзига тегишли станция орқали иккиламчи
истеъмолчига 200 кВт кучланишдаги электр энергиясини етказиб бериш,
истеъмолчи таъминотчига етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган
тарифлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
2021 йил 30 сентябрда 21/ВК-160-сонли шартномага кўра даъвогар жавобгарга
ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш бўйича хизматлар
кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун шартномада келишилган ҳақни
тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра, даъвогар
жавобгарга умумий қиймати 62 320 051,91 сўм бўлган электр энергияси етказиб
берган, умумий қиймати 1 688 934,4 сўм бўлган ичимлик суви таъминоти ва оқова
сув хизмати кўрсатган. Жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиши
натижасида электр энергиясидан 17 375 899,8 сўм, ичимлик суви таъминоти ва оқова
сув хизматларидан 480 880 сўм қарздорлиги қолган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлашни талаб қилиб ёзган талабномаси
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди
деб ҳисоблайди, шунга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм
суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
суд харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддалари, Фуқаролик кодексининг
234, 236, 333, 468, 475, 703, 705-моддаларига асосланиб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S NDVI
N L” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Тошкент механика
заводи” АЖ фойдасига 18 583 954,23 сўм асосий қарз, 412 000 сўм суд харажати ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “S NDVI
N L” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов