← Назад
Решение #2827886 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/15242-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 26 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Имомов, судья
ёрдамчиси Д.Рахмонованинг котиблигида, қарздор “Org tex plyus servis”
МЧЖ (СТИР: 301072298)нинг ўзини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни қарздор вакили С.Муйдинов (раҳбар),
кредитор Фарғона вилоят Солиқ бошқармаси вакили О.Ортиқов
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Org tex plyus servis” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) судга мурожаат қилиб, ўзини тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Қарздор раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Кредитор вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Қарздор 2009 йил 20 февралда 2046-сонли реестр рақами билан
давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 2023 йил 6 апрелда 02046-сонли
реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Солиқ қарзини ундириш учун кредитор томонидан қарздорнинг
ҳисобварағи очилган банкка қарздорнинг ҳисобварақларидан зарур
пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун
инкассо топшириқномалари юборилган.
Қарздорнинг солиқ қарзини юқорида назарда тутилган тартибда
ундириш мумкин бўлмагач, аризачи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарорлар чиқариб, қонунчиликда
белгиланган тартибда ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат
органига юборган.
Қарздорнинг 2025 йил 1 декабрь ҳолатига солиқлар ва
йиғимлардан қарздорлиги 2 042 273 631,2 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга
ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
шбу
моддада
назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмас.
Қонун
52-моддасининг
биринчи
қисмида
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий
этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда
суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши белгиланган.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 210-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “Org tex plyus servis” МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилсин.
Тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси А.Сотволдиев тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш
бошқарувчиси Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган
тартибда амалга оширсин.
Тугатиш бошқарувчиси:
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор
этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги
ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим
этиши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши;
сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни
яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва
чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги ҳақида
кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат органига, шунингдек
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
кредиторларнинг
талабларини
Қонуннинг
150-моддасида
белгиланган тартибда қаноатлантириши;
судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари
тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида
қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари,
муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминласин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош
тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи
бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор
якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари қарздор “Org tex plyus servis” МЧЖ зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.А.Имомов