Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/16129 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 21afc686-ecb9-48a5-b3d8-3317c543223d Claim ID PDF Hash 32090311ba92ca42... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения 8 985 символов
4-1301-2501/16129-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри судья О.С.Асатов 2025 йил 26 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *******даъвогар «*******» МЧЖнинг манфаатида жавобгар «*******» МЧЖдан 41.400.000 сўм асосий қарзни ва 20.368.800 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, (тарафлар вакилларининг иштирокисиз) кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ : «*******» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) «*******» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 21 июлда “тайёр бетон қоришмаси, автомиксерда бетон қоришмасини ташиш ва бетоннасос хизматини кўрсатиш” ҳақида 216-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан, даъвогар (Бажарувчи) ва жавобгар (Буюртмачи)га жами 41.400.000 сўмлик бетон қоришмасини етказиб берган. Жавобгар олинган маҳсулотлар учун тўловни тўламаганлиги натижасида ушбу қарзлар юзага келганлигини, ушбу ҳолатлар ҳисоб-фактура, таққослаш далолатномаси орқали тасдиқланиши, қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномалар эътиборсиз қолдирилганлиги баён этилиб, жавобгардан 41.400.000 сўм асосий қарз ва шартноманинг 6.5-бандида буюртмачи тўлов муддатини кечиктирган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, лекин пеня миқдори тўлов муддати кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланганлиги қайд этилиб, тўлов муддати кечиктирилган 123 кунга ҳисобланган пеня суммаси 20.368.800 сўмни ташкил этганлиги кўрсатилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.400.000 сўм асосий қарзни ва 20.368.800 сўм пеняни ундириб бериш сўралган. Даъвогарнинг вакили судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни хамда даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда (гибрид почта) орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Бажарувчи) ва «Жавобгар » (Буюртмачи) ўртасида 2025 йил 21 июлда “тайёр бетон қоришмаси, 2 автомексирларда бетон қоришмасини ташиш ва бетоннасос хизматини кўрсатиш” юзасидан 216-сонли шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи» «Буюртмачи»нинг буюртмаларини тайёр бетон маҳсулот қоришмасини уларни манзилига махсус автотранспорт воситаси орқали етказиб бериш ва автобетоннасос хизматини ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилади ва келишилган муддатда Буюртмачининг буюртмаларини бажариб бериши, Буюртмачи кўрсатилган хизматлар ва махсус автотранспорт воситаларида етказиб берилган тайёр бетон қоришмасини ҳамда автобетоннасос хизмат ҳақларини тўлаб бериш мажбуриятини олган. 2025 йил 4 августдан-2025 йил 6 августга қадар бўлган ҳисобварақфактураларга асосан жами 41.400.000 сўмлик, бетон маҳсулотлари буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган. Олинган маҳсулот учун жавобгар тўловни тўлаб бермаганлиги учун олинган маҳсулотлари ҳисобига тўланмаган қарздорлик 41.400.000 сўмни ташкил этган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунинг учун, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан тўланмаган асосий қарз ва пеняни ундиришни сўраган. Жавобгар ушбу қарзни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки қарзларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Суд мажлисига қадар хам жавобгар қарзларини тўлаб бермаган. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 41.400.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Шартноманинг 6.5-бандида маҳсулотни қабул қилиб олган ва махсус автотранспорт воситалари кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида ўтказиб бермаганлиги учун ҳамда муддатини ўтказиб юборган ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, лекин пеня миқдори тўлов муддати кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 20.368.800 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд 3 алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 2.851.635 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.851.635 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41.400.000 сўм асосий қарзни, 2.851.635 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******» МЧЖдан даъвогар «*******» МЧЖ фойдасига 41.400.000 сўм асосий қарз, 2.851.635 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 1.235.376 сўм давлат божи хамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 4 апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов