Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21992 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ecc3c8c1-c730-428f-9c50-0360a76aaa56 Claim ID PDF Hash 54d79ae60928ddba... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 26 декабрь 4-1501-2502/21992-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Алимов (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Ж.Аслоновлар иштирокида, даъвогар “*********************************” ДМнинг жавобгар – “*********************************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 233 711 931,53 сўм асосий қарз, 116 855 965,76 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар “*********************************” ДМ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “*********************************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 233 711 931,53 сўм асосий қарз, 116 855 965,76 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича жавобгар билан медиатив келишув тузилганлиги учун даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари ҳозирда медиатив келишувга эришилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Судга низо тарафлари ўртасида медиатор С.Эшонов иштирокида 2025 йил 23 декабрь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъвогар “*********************************” ДМ ва жавобгар – “*********************************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 23 декабрь куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “*********************************” ДМ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Судья: С.Махмудова