Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21916 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 90938764-88c9-45c2-b246-9884723ab529 Claim ID PDF Hash da7bd9f9308c7987... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21916-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 26 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари У.Мусаев (ишончнома асосида), Ж.Сулейманов (ишончнома ва адвокатлик ордери асосида) иштирокида, даъвогар «ААААА» хусусий корхонасининг жавобгар «ААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 119 574 000 сўм асосий қарз, 59 787 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ААААА» хусусий корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 119 574 000 сўм дебитор қарздорлик, 59 787 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда тўпланган далилларга баҳо бериб ва даъвогар вакилларининг берган кўрсатмаларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 23.01.2024 йилда №08сонли шартнома тузилган. Даъвогар томонидан шартномага асосан 02.02.2024 йилдаги №15-сонли счёт фактура асосида 8 184 002,4 сўмлик, 23.02.2024 йилдаги №26-сонли счёт фактура асосида 29 255 403,52 сўмлик, 01.03.2024 йилдаги №36-сонли счёт фактура асосида 3 068 998 сўмлик, 03.05.2024 йилдаги №66-сонли счёт фактура асосида 132 780 000 сўмлик, 08.08.2024 йилдаги №132-сонли счёт фактура асосида 5 670 000 сўмлик, 14.08.2024 йилдаги №135-сонли счёт фактура асосида 32 863 980 сўмлик, 30.09.2024 йилдаги №171-сонли счёт фактура асосида 119 574 000 сўмликигна 2 маҳсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулотларнинг 119 574 000 сўмлик қисми бўйича тўловлар амалга оширилмаган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 119 574 000 сўм қарздорлиги ишдаги шартнома, счёт фактура, ишонч қоғозлари, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилларининг берган кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 119 574 000 сўм асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномага асосан 59 787 000 сўм пеня ундириш талабини қўйган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилган. Шартноманинг 5.4-бандида Сотиб олувчи тўловларни кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня тўлашлиги кўрсатилган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 59 787 000 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 30 000 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «ААААА» хусусий корхонаси фойдасига жавобгар «ААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 119 574 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, тўланган 1 793 610 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ААААА» хусусий корхонаси фойдасига жавобгар «ААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 119 574 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, тўланган 1 793 610 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов