Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/9686 Дата решения 26.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a8e91b5f-619b-4346-9f3e-6493053bf9e7 Claim ID PDF Hash c387faedf5830976... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 68 - моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 114 символов
4-1603-2502/9686 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 26 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – “AAAAA” ДМнинг, жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 473.946.552 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида тарафлардан жавобгар вакили – ХХХХХларнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – “AAAAA” ДМ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан 473.946.552 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлаб, суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан олди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 1. 01.04.2024 йилда №31-сонли “Маҳсулот тайёрлаб етказиб бериш” тўғрисида, 2. 01.04.2024 йилда №01/04 - сонли “Механизм” тўғрисида, 3. 01.12.2024 йилда №25 - сонли “Битум маҳсулоти олди - сотди” тўғрисида шартномалар имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан “Маҳсулот етказиб бериши, механизм хизмати кўрсатиши” етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 01.04.2024 йилдаги №31 - сонли маҳсулот тайёрлаб етказиб бериши шартнома бўйича: Шартнома умумий суммаси 1.185.535.774 сўм этиб белгиланган. Мазкур шартнома бўйича 1.006.785.219,68 сўм маҳсулот тайёрлаб етказиб берилган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида хисоб-варақ фактура расмийлаштирилган. 01.04.2024 йилдаги №01/04 - сонли механизм хизмати тўғрисидаги шартнома бўйича: Шартнома умумий суммаси 784.000.000 сўм этиб белгиланган. Мазкур шартнома бўйича 103.838.772,8 сўмлик автотранспорт хизмати кўрсатилган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида хисоб-варақ фактура расмийлаштирилган. 01.12.2024 йилдаги №25 - сонли “Битум” маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома бўйича: Шартнома умумий суммаси 428.999.894,40 сўм этиб белгиланган. 1 Мазкур шартнома бўйича 428.999.894,40 сўмлик “Битум” маҳсулоти етказиб берилган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида хисоб-варақ фактура расмийлаштирилган. Шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган. Шартномалар юзасидан тарафлар ўртасида ҳисоб-фактуралар имзоланган ва электрон кўринишда шакллантирилган. Мазкур электрон хисоб-варақ фактуралар жавобгар МЧЖга электрон шаклда юборилган. Жавобгар томонидан электрон хисоб-варақ фактура белгиланган муддатда тасдиқланган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳажмига ва баҳосига ҳамда сифатига эътироз билдирилмаган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жами 1.006.785.219,68 сўмлик маҳсулот тайёрлаб етказиб берилган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича даъвогарга жами 103.838.772,8 сўмлик механизм хизмати кўрсатиб берилган ва 428.999.894,40 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Натижада тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб китоб натижасида 473.946.552,48 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68 - моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмай келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. YYYYYнинг 24.12.2025 йилдаги 01-09/35/1035- сонли маълумотномасига мувофиқ тарафлар ўртасида имзоланган ушбу низодаги шартномалар ғазначиликда рўйхатга олинмаган. 2 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек, буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини Ғазначиликда мажбурий рўйхатдан ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси биринчи қисмига кўра, бюджет буюртмачилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари деб тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши белгиланган. БК 122-моддасига кўра, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарори 11 - бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Шунингдек, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши кўрсатилган. Қарорнинг 27 - бандига кўра, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 3 Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмаган шартнома ҳисобланади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги ҳолати амалда маҳсулот тайёрлаб етказиб берилганлигидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган. Жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Суд мажлиси жараёнида маълум бўлишича, бугунги кун ҳолатига асосий қарз суммаси жавобгар томонидан ихтиёрий равишда даъвогарга тўлаб берилмаган. Бу ҳолатда, қарздорлик бартараф этилмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Суд, тарафлар бюджет ташкилоти эканлигини била туриб, молиялаштириш давлат бюджет маблағи ҳисобидан амалга оширилиши, шу боис тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилишига риоя этмаганлиги, тўғридан тўғри шартнома тузилганлиги ҳолатини эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди ва ҳолат бўйича прокурорлик назорати доирасида терговга қадар текшириш ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун Тўрақўрғон туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. 4 Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 473.946.552,48 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 9.478.931 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан, даъвогар – “AAAAA” ДМ фойдасига 473.946.552 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖдан Республика бюджетига 9.478.931 сўм давлат божи ундириш Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Соатов 5