← Назад
Решение #2827912 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| суд ФК | 327 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2502/2884-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 26 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов
раислигида, судя ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар “Sh xrux
li tilin” МЧЖ жавобгар “Oltin m t x rt” МЧЖ нисбатан “Sh xrux li tilin”
МЧЖ фойдасига жавобгар “Oltin m t x rt” МЧЖ хисобидан 65 625 685 сўм
миқдорида банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни, даъвогар вакили (рахбар) У.Қаюмов иштирокида, Асака туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Sh xrux
li tilin” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Oltin m t
x rt (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан “Sh xrux li tilin” МЧЖ фойдасига жавобгар “Oltin
m t x rt” МЧЖ хисобидан 65 625 685 сўм миқдорида банк фоизи ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза бўйича
важларини такрорлаб даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар томонидан олинганлиги тўғрисида
почта алоқа хизмати томонидан маълумотнома мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу
сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган
хулосага келди.
Суд тараф вакилининг важини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда
ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 06.02.2024
йилда 06-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга
асосан даъвогар шартномада белгиланган махсулотларни жавобгарга етказиб
бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Бироқ, мазкур шартномада келишилган асосий қарздорлик жавобгар
томонидан шу кунга қадар ҳам тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
ошиирлмганлиги сабабли жавобгар хисобидан ҳисобидан 1 276 362 500 сўм
асосий қарз, 265 483 400 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси билан Асака туманлараро иқтисодий судига
мурожаат этган.
Асака туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво ариза
қаноатлантирилиб суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги 4-1702-2502/1748-сонли ҳал
қилув қарорига кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 1 126 362 500 сўм асосий
қарз, 178 690 750 сўм пеня ва 37 500 почта харажати ундирилиши белгиланган.
Мазкур суд ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилган маблағлар шу кунга қадар даъвогарга тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг даъвогар суд қарорига асосан тўланмасдан қолган жами
1 305 094 450 сўм маблағлар учун жавобгар хисобидан Фуқаролик кодексининг
327-моддаси талаби асосида 65 625 685 сўм банк фоизи ундириш тўғрисида судга
даъво ариза билан мурожаат этган.
Мазкур қарздорликни қоплашни сўраб, даъвогар томонидан талабнома
юборилган, лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Суд даъвогарнинг жавобгар хисобидан 65 625 685 сўм банк фоизи
ундириш тўғрисидаги даъво талабиини асосли деб хисоблайди ва қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра Бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда
ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
5-бандига асосан, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун
қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади.
Мазкур Пленум қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисига кўра, Қарз
суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида
келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво
тақдим этилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб
ставкасини қўллашга ҳақли.
Шунингдек Пленум қарорининг 13-бандига кўра Шартномалардан келиб
чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар
тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов
кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг
327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим.
Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни
кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда
тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар
қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар
етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу
чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг даъво талабидаги банк фоизининг ҳисоб-китобини
ўрганиб чиқиб, даъво талаби қарор чиқарилган кундаги банк фоизига нисбатан
тўғри асослантирилган деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 65 625 685 сўм банк
фоизи, ҳамда 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 312 513,7 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 327моддасини, ИПКнинг73,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Oltin m t x rt” МЧЖ хисобидан даъвогар “Sh xrux li tilin”
МЧЖ фойдасига 65 625 685 сўм банк фоизи, 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Oltin m t x rt” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 312 513,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Асака (Андижон) туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.М.Тошпулатов